Mozilla қирғизча сўзларни танувчи тизимни тузяпти. Бунга ҳар бир киши иштирок эта олади

Ҳозирча смартфонлар қирғиз тилида киритилган овозни аниқлай олмайди. Бу функция рус тилида ҳам яхши ишламайди. Сурат: Арсений Мамашев/Kloop.kg

Mozilla уюшмаси асосан ўзининг Firefox браузери билан таниқли, қирғиз сўзини таниш тизимини тузиш билан бирга у яна бошқа кўплаб ишларни амалга оширади. Уни яхшилаш учун ҳар бир қўлланувчи иштирок эта олади. Бу қандай амалга ошади ва нима учун керак?

МУҲИМ АНИҚЛАМА: «Клооп» мазкур тизимнинг йўлга қўйилиши учун билвосита иштирок этиб, бепул ёрдам кўрсатди ва бу материалнинг холислигига таъсир кўрсатмади. 

Бишкеклик Акпар Мендебаировнинг кўзи саккиз ёшида кўрмай қолган. Бу унга ҳуқуқшунослик карьерасини яратишга имкон яратиб, университитетда дарс беришга ва шаҳарда мустақил юришига халал бера олгани йўқ.

Смартфон қўлланишда унга кўрмаслиги ҳам тўсиқ эмас. У «Андроид» операцион тизимида телефон билан ўзининг барча харакатларини айтиб берувчи talkback функциясини ёқиб қўяди.

Смартфон қўлланган кўплаган кўзи ожизлар каби у эшитиш қобилияти ривожлантириб, овозни дарҳол англаш ва экранни бармоқлари билан босиб тез реакция қилишни ўрганиб олган.

Акпар айрим харакатларни овозли буйруқлар ёрдами билан бажаради. Лекин у бундан ҳар доим ҳам ўзи истаганидек фойдалан олмайди. Чунки, смартфонлардаги илованинг рус  тилини таниши яхши эмас.

Мендебаиров «Тенг имкониятлар» ижтимоий марказида бошқа кўзи ожизларга смартфонни қандай фойдаланишни ўргатади. Иловаларда рус  тилини таниш яхши эмас экан, у ҳолда қирғиз тили ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Чунки смартфонлар бу тилни умуман тушунмайди.

Оқибатда марказдаги курсга қатнашган қирғиз тилли кўзи ожизлар смартфонни Акпар қандай осон қўллана олса, шунчалик ўргана олишмаяпти.

«Қирғиз забонлар русча сўзларни аниқ айта олмагани учун, илова уларни эшитмайли ёки тушунмай қолади», — деб тушунтиради юрист.

***

Сўзларни таниш тизими кўзи ожизларгагина эмас, балки матнни овоз орқали териш учун қўлланишга ёки ақлли уйдаги буйруқлар учун ҳам керак.

Шунингдек, улар йирик маълумотлар билан ишлашда қўлланилади  — масалан инсондан кўра сунъий интелектга парламентнинг барча йиғинларини тезроқ аниқлаб, муҳим сўзларни излаш анчайин енгил. Лекин кўзи ожизлардан ташқари бу тизим бошқаларга у қадар ҳам муҳим эмас.

Дунёдаги машҳур тиллар аллақачаон сўзни таниш тизимига киргизилган  — масалан инглиз тилдаги илованинг 1990 йиллар бошидаёқ  ўртамиёна одамга қараганда сўз бойлиги кенгроқ эди.

Қирғиз тили ҳозирга қадар бу каби тизимларда кўрсатилмаган ва Mozilla CommonVoice лойиҳаси  — бу унинг платформасида сўзни таниш тизимини тузиш бўйича дастлабки ҳаракат.

Қирғиз CommonVoiceнинг бош саҳифаси шундай кўринишда.

Бу қандай ишлатилади?

Сўзни танишга жавоб берувчи сунъий ақл айрим сўзларни фарқлай олиши учун уни машқ қилдириш керак.

Бунинг учун тизимнинг бу тилни оғзаки овоз ёзувлари билан сўзларнинг базаси кенг бўлиши керак. Шундан сўнг у овоз ёзувларини ёзув шаклидагилари билан солиштиришга ўргатилади.

Бир ерга юзлаган қирғиз тилли кўнгиллилар йиғилиб, уларни тилдаги мавжуд бўлган барча сўзларни оғзаки айттириб, ёздириб олса бўлади.

Лекин, биринчидан буни уюштириш қийин, иккинчидан эса бу унчалик ҳам самарали эмас  — айрим сўзлар контексга кўра турли маънони англатади, шунинг учун жумлаларнинг миллионлаган комбинацияларини ёздиришга ҳам тўғи келади ҳамда юзлаган кишининг бунга жуда кўп вақти кетиши мумкин.

Шунинг учун Mozilla краудсорсинг деб аталган усулни қўлланишга аҳд қилди — бу интернет орқали миллионлаган кўнгиллилардан маълумотларни аста-секин йиғиш.

Сиз сайтдаги микрофон белгисини босиб, таклиф қилинган жумлани ўқиб берсангиз лойиҳага овозингизни совға қилган бўласиз.

Бунинг учун аввалига қирғиз тилида қоғозга туширилган кўплаган матнларни тўплаш керак эди ва шундан кейин CommonVoiceнинг жамоаси «Клооп»га нашрнинг қирғиз тилидаги барча материалларини фойдаланишга рухсат олиш учун мурожаат қиларди.

Кейин «Клооп»нинг қирғизча мақолалари CommonVoice серверларига юкланади  — энди истаганларнинг ҳар бири тизим мақоланинг ичидан тасодифан танлаб берган жумлаларни ёздириб бера олади.

Қанчалик овоз ва акцент кўп ёздирилс, тизим шунчалик тез ўзлаштириб, у айрим қирғизча сўзлар билан маъноли жумлаларни яхшироқ танишга ўрганади.

Бунга қандай қатнашиш мумкин?

Биринчи навбат лойиҳанинг сайтига киришингиз керак.

Ундан кейин нима қиламан? Кўрсатамиз:

Кейин булардан кимлар фойдалана олади?

Mozillaнинг тизими ва фалсафаси жуда қизиқарли  — бу тижорий бўлмаган Mozilla Foundation ва Mozilla Corporation тижорий корпорациясининг  конгломерати.

Mozilla Corporation Google Chrome браузерининг позициясидан бир қадар паст, бироқ ўз сегментида лидерлардан бири сифатида келаётган электрон  Thunderbird почта сервиси билан Firefox барузери учун жавоб беради.

Mozillaннинг деярлик барча лойиҳаларини  барчага уларни бепул қўлланишга рухсат берувчи Mozilla Foundation амалга оширади.

CommonVoice учун овоз базасини йиғиб беришга қарор қилган фойдаланувчилар бир бирларини ўзлари текширишади.

Шунингдек, бу қирғизча сўзларни таниш тизимига ҳам тегишли. Ҳар бир компания Mozilla ишини ишининнг натижаларини қўллана олади.

Mozilla ўз меҳнатининг самарасини очиқ қўлланишга чиқаради, шунинг учун уларнинг маълумот базасини исталган киши фойдалана олади.

***

Абдиразак Жумабаев — «Тенг имкониялар» марказининг смартфон қўлланиш бўйича курсига бораётган қирғиз забон кўзи ожизлардан бири.

У ўз телефонига қирғиз тилида овоз синтезаторини ўрнатиб олган (бу сўз таниш тизимига ўхшамаган бошқача тизим) ва у бунинг сифати ночор эканидан шикоят қилмоқда.

«Масалан, менга синтезатор "Сиздин балансыңызда сто сом" деб келган хатни ўқиб беради. Бу қанақаси, ё русча эмас ё қирғизча эмас!», — деб норози бўлди у.

Абдиразак ўз телефони унинг буйруқларини тушуниши ҳақида ҳозир орзугина қилишга мажбур.

«Албатта овоз орқали қўлланишни истайман. Асосийси яхши ишласагина бўлди», — дейди у.

Бироқ Жош Мейер қирғиз тилли тизимнинг яхши ишлаши энди биргина CommonVoiceнинг қўллонувчиларига боғлиқ бўлади деб ёзмоқда.

«Кучли технология қуриш учун бизга турлича овозлар ва акцентлар жуда кўп керак бўлади».

Матн устида ишлаганлар: Айжамал Джаманкулова, Бектур Искендер

Видео: Гулжан Эшбаева, Арсений Мамашев, Эдиль Байызбеков