Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш (ГМНАҚКХ)бўйича хизматнинг ходимлари Баткен шаҳар кенгашининг депутати уйидан 960 грамм героин топишди.
Ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари 24 июнда Исфанада Баткен шаҳар кенгаши депутатининг уйини тинтиш вақтида 960 грамм героин солинган пакет топишганини ИИМнинг матбуот хизмати билдирди.
«У.М.исмли шахс яшаган ерига тинтув ўтказиш вақтида кўмирхонасидан 960 грамм оғирликдаги пакетга солинган уксус хидли бошқача хиди бор модда (таҳминан "героин") топиб олинган», — деб айтилади ИИМнинг маълумотида.
ГМНАҚКХнинг маълумотига кўра, депутат бунга қадар гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига алоқадор шахс қатори милициянинг махсус рўйхатида турган. Ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари мазкур жиноятга алоқадорликда гумонланган бошқа шахсларни қидиришда давом этмоқда.
Бу давлат ходимлари йирик миқдорда героин моддалари билан қўлга олинган илк ҳолат эмас. 2017 йили мартда Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг амалдаги ва собиқ ходимларидан 7,5 килограмм героин олинган. Ўшанда «адолатли тергов» ўтказиш учун бу иш ИИМнинг Бош тергов бошқармасига ўтказиб берилиб, қўлга олинганларнинг исмлари ошкор қилинмаган.