Чуй вилоятининг Молдовановка қишлоиғдаги №27 аҳлоқ тузатиш қамоғида озодликдан маҳрум қилинганлар турмада эркин харакатланишни, текширувларни озайтиришни ва мобил телефонга рухсат беришни талаб қилишган. Лекин улар бу талаблардан воз кечиб, очликни тўхтатишди.
Жазони ижро қилиш давлат хизмати (ЖИДХ) билдиришича, қамоқдагилар «тарбиявий ишлардан кейин» барча талабларидан воз кечишган.
«Жами 54 киши очлик эълон қилган. 11 июнда олти киши овқатлана бошлаган. Ўша кечаси бошқалари ҳам очликни тўхтатишган. Ҳозир озодликдан маҳрум қилинганларнинг бари овқатлана бошлади», — деб хабар қилди ЖИДХнинг матбуот хизмати.
Аввалроқ ЖИДХ қамоқдагиларнинг талабларини ноқонуний деб атаб, очлик эълон қилганлар «рўза тутишяпти» ва белгиланган вақтдагина овқатланишяпти деб билдирган.
Давлат хизматининг маълумоти бўйича, эркидан ажратилганлар ўзларига «бир оз» жароҳат етказган ва бу уларнинг соғлигига таъсир кўрсатмаган.
Экстремизм учун судланганлар 5-июндан бошлаб овқатланишдан бош тортишган. Уларнинг ичидан киши оғизларини тикиб олиб, яна 11 нафари қўлларини тилган.
Судланганлар махсус камералардан кўчиршни, қамоқхона ҳудудида эркин харакатланишга рухсат беришни талаб қилишган — экстремизм учун судланганлар бундай имкониятдан ажратилган.
Бундан ташқари, улар мобил телефонга рухсат беришни ҳамда қамоқхона ходимларининг текширувларини озайтиришни талаб қилишган.
Бу №27 аҳлоқ тузатиш қамоғидаги илк норозилик акцияси эмас. 2017-йили январда экстремизм учун судланган 20га яқин киши ҳам очлик эълон қилган.
Унда судланганлар бошқа моддалар бўйича судланганлардан алоҳида сақлаш кераклиги кўрсатилган янги қонунга қарши чиқишган.