Cуд Депутат Шикмаматовга чиқарилган ҳукмни бекор қилди ва ишни қайта терговга жўнатди

633

Бишкек шаҳар суди Биринчи май район судининг қарорини бекор қилиб парламентнинг депутати Алмамбет Шикмаматовнинг ишини қайта терговга жўнатди. Суд 2017 йилнинг сўнгида депутатни Ҳисоб палатисга қимматлатилган қийматда машина сотиш бўйича айбдор деб топиб, унга 5 млн сом жарима солган.

Депутатнинг адвокати Чинара Жакупбекова  суд Шикмаматовнинг ишини унинг илтимоси асосида қайта терговга жўнатганини «Клооп»нинг мухбирига билдирди.

«Биз бундан хурсандмиз. Биргина нарса учун бир неча бор жавобгарликка тортилмайди, бу асослар бўйича иш тзхтатилган эди. Туриб-турибоқ яна қайта судлай бошлашган», — деди адвокат.

Депутат ва Ҳисоб палатасининг собиқ аудитори Алмамбет Шикмаматовга жиноят иши 2017 йили февралда «Ишдаги сохтакорлик» ва «Коррупция» моддалари бўйича қўзғалган. Кейинчалик айбловчи томон судда «коррупция» ва «коррупцияда иштирок этиш» моддларини илгари сура бошлаган.

Шикмаматов 2011 йили аудитор бўлиб турганда тендер заявкасига турмуш ўртоғининг 14,5 минг долларлик «Мерседес-Бенц Е320» русумидаги машинасини қўшиб қўйганликда айбланган. Ўша вақтда машинанинг қиймати 10 минг доллар атрофида бўлган.

Биринчи май район суди уни 2017 йил декабрида айбдор деб топиб, унга 5 млн сом жарима солиш ҳукмини чиқарган.

Депутатнинг ўзи эса ўзига қарши ишни «сиёсий» деб атаган.

«Суд менга нисбатан нотўғри жиноий иш қўзғаган тергов билан прокуратурани яшириш учун мени айбдор деб топди. Мени ҳеч қандай айбим йўқ. Бу ерда жиноят белгилари эмас, жиноятнинг ўзи йўқ», — деган сиёсатчи.

Шикмаматовга қарши иш 2017 йили унинг «Ата Мекен»даги бир неча партиядошларига қарши жиноий қувғинлар бошланган вақтга тўғри келган  — масалан, ўша вақтдаги партиянинг лидери Ўмурбек Текебаев 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган, «Ата Мекен»нинг бошқа депутати Аида Саляновага нисбатан ҳукм ижроси 2029 йилгача жилдирилиб, беш йилга озодликдан ажратиш қарори чиқарилган.

Уларнинг бари — Текебаев ҳам, Салянова ҳам, Шикмаматов ҳам — ўша вақтда президент лавозимида бўлган Алмазбек Атамбаевнинг танқидчилари бўлган.