Давлат солиқ хизмати давлат ходимларининг декларацияларини текширади — муассаса уларнинг декларацияларидаги маълумотларни Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) ҳамда бошқа органларнинг маълумотлари билан солиштириб текширади. Агарда солиқ хизмати депутат ва амалдорнинг декларациясида фарқ топилса, у ҳолда бу маълумотлар Бош прокуратурага ўтказиб берилади.
Солиқ хизматининг матбуот котиби Эркин Сазиков давлат ходимларининг декларациялари текшириш бўйича кампаниянинг бошланиши 1 июлга режалаштирилганини айтди.
Матбуот котибининг айтишича, депутатлар ва амалдорларнинг декларацияларини текшириш фамилиялар бўйича ўтказилади. Жорий йилнинг октябрида эса Солиқ хизмати ўз сайтида депутатлар ва амалдорларнинг даромадиҳақида янгиланган маълумотларни чиқаради.
Депутатларнинг декларацияларини муҳокама қилиш «Кактус» нашри 7-июнь куни Жогорку Кенешнинг депутати Камчибек Жолдошбаевнинг декларацияда кўрсатилмаган уйи ҳақида материал эълон қилгандан кейин бошланган.
Жолдошбаевнинг саройи «Жал» кичик районида жойлашиб, 2,5 гектар ерни эгаллайди.
«Кактус» нашри журналистларининг айтишича, уйнинг қоравуллари ва депутатнинг ёрдамчилари кўчмас мулк Жолдошбаевга тегишли эканини тасдиқлашган.
«Клооп»нинг таҳририяти кўчмас мулкнинг эгасини текшириб кўрган. Кадастр департаментининг маълумотига кўра, бу уй депутат Жолдошбаев эгалик қилган «Беш Сары» компаниясига рўйхатга олинган.
Солиқ хизматининг вакили Анарбай Мойдунов «Вести» нашрига берган интервьюсида билдиришича, муассаса Жолдошбевнинг декларациясига кирмаган уйи ҳақидаги маълумотларни бош прокуратурага ўтказиб берган.