Милиция бўлимидаги қизнинг ўлимидан сўнг беш милиционер ишдан бўшатилди

703

Олиб қочиш қурбонига айланган қизнинг Жайил район милицияси бўлимида пичоқланиши Чуй ИИБ раҳбарини, унинг икки ўринбосарини ҳамда район милиция раҳбарини эгаллаган лавозимидан бўшатилишига сабаб бўлди. 28-майда эркак киши РИИБ биноси ичида олиб қочишга харкат қилган қизни пичоқлаб, оқибатда қиз халок бўлган.

ИИМнинг матбуот хизати билдиришича, Жайил РИИБдаги қизнинг ўлимидан сўнг беш милиция ходими ишдан бўшатилган. Ўз лавозимларидан эса саккиз киши туширилган.

Уларнинг орасида, Чуй ИИБнинг етакчиси Нурлан Сарчаев, унинг икки ўринбосари ва Жайил РИИБ етакчиси бор.

Улардан ташқари, ўз хизмат ўрнидан Жайил РИИБ етакчисининг ўринбосари ва терговчиси, вақтинча изоляторларни бошқариш бўйича етакчининг ўринбосари, йўл назорати бўйича бўлим раҳбари ва ЙХХХББнинг навбатчи нозири кетган.

Милициянинг яна уч ходими қаттиқ огоҳлантириш олиб, ҳуқуқ тартибот ходимларидан эса етти нафарига ишга тўла лаёқатли эмаслиги бўйича жазо эълон қилинди  — улар бир йил давомида лавозимларининг пасайиши ёки ишдан бўшатилиш хавфида бўлишади.

Милиция бўлимидаги ўлим

Милиция 28-майда одам ўғирлаш бўйича келиб тушган маълумотдан кейин Сосновка қишлоғининг постид икки эркак киши билан бир қизни қўлга олиб, Жайил РИИБига етказган.

Милиционерлар қўлга олинганлар бўйича ҳужжатларни тартибга солаётган вақтда, қиз фуқароларни қабул қилиш хонасида бўлган. Қизни олиб қочишга харакат қилган киши у ерга кириб бориб, эшикни бекитиб олиб, қизга бир неча марта бор пичоқ силтаб, кейин ўзига ҳам пичоқ санчган.

Қиз олган жароҳати оқибатида жонлантириш бўлимида вафот этиб, олиб қочган йигитга эса жарроҳлик амалиёти ўтказишган. Қўлга олинганларнинг иккинчиси Жайил районинниг терговчиларига ўтказиб берилган.

Қизга пичоқ санчган болага «Одам ўлдириш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалган. Милиция хизмат терговини бошлаб, район прокуратураси эса ўз ишига масъулитясизлик қилган милиционерларга жиноят иши қўзғаган.