Билим — болаларни хавфли ва машаққатли меҳнатдан ҳамда қашшоқликка қарши курашдан ҳимоя қилиш учун муҳим шарт. Бола бошида қандай улғайса, унинг келажакдаги муввафақияти шунга боғлиқ бўлади. Бу ерда мактабгача билим бериш муҳим роль ўйнайди, лекин Қирғизистонда уч ёшдан беш ёшгача болаларнинг 23 фоизигина болалар боғчасига бориш имкониятига эга.
Қаҳромонларнинг исмлари илтимосга кўра ўзгартирилди.
Каринанинг қизи яқинда беш ёшга чиқди. У қизи икки ёшлигидаёқ яшаган жойи бўйича давлат болалар боғчасига мурожаат қилган, лекин у ердан Каринага қизининг бир йилдан сўнг олиб келиши керак деб жавоб беришган. Кейинроқ болалар боғчасида ўрин йўқ экани маълум бўлган.
Дастлабки рўйхатдан ўтиб, шундан сўнггина ҳужжатларни бериши керак экани ҳақида Карина аввалги йили билган. Энди унинг қизи расмий тарзда давлат болалар боғчасида навбатда туради. Ҳужжатлар билан қийинчиликлар бўлмаган — Каринанинг барча справкалари бор бўлган, шунингдек унинг оиласи шаҳарнинг чекка ҳудудида рўйхатда туради. Шундан бери у ўз боласи учун қачон ўрин берилишини сабрсизлик билан кутмоқда.
Қирғизистонда 1990-йиллари болалар боғчаларининг ярми ёпилиб ёки йўналиши ўзгартирилган. Миллий статистик комитетининг маълумотига кўра, мустақиллик олган вақтда ўлкада 198 мингга яқин болалар боғчага боришган. 2016-йилга нисбатан бу сон 174 минггача қисқарган. Бу вақт оралиғида уч ёшдан олти ёшгача болалар 21 фоизга кўпайган.
Билим бериш министрлигида 1990-йиллари ўлка барча мактабгача ташкилотларнинг деярли 80 фоизини йўқотилгани айтилмоқда. 2000-йилларга қарата деярли 1700 боғчадан фақат 400 таси қолган. Болалар боғчаларининг 1200дан ортиқ биноси хусусийлаштирилган ёки сотилиб кетган.
2000-йилларда аҳвол бирмунча яхшиланган, аммо мактабгача ташкилотлар бари бир ҳам етишмаяпти.
Болалик чоғида эрта ривожланиш — бу давомий жараён. Бу вақтда бола оғирроқ ҳаракатланишга, ўйланишга, гапиришга, ҳиссий жиҳатдан қайғуришга ва бошқа одамлар билан биргалашиб ҳаракатланишни ўрганади. Жисмоний томондан ўсиш, ўқиш ва ҳисоблаш қобилияти, ижтимоий ва иқтисодий ўсиш билан билим олишга тайёргарлик — боланинг жами ривожланишига муҳим шароит, унинг ижтимоий ва шахсий инсон сифатида ўсишининг асоси.
Уйда ўқитган яхшими?
Гулира — тўққиз ёшли ўспириннинг онаси. У болалар боғчаси жуда ҳам керак деб ҳисоблайди. Агарда онаси мол чорвасини бошқарса, унда ўзидан бошқа ҳеч ким болани яхши тарбиялай олмайди.
«Мен болаларнинг барчаси ҳар хил эканини тушунаман. Кимисигадир ўсишига коллектив керак, кимисигадир— кераги йўқ. Аммо мен боғчага бормаса, бола тўла қонли ўсмай қоладидеб ишонган аёлларни тушунмайман, икки хато бир ярим ёшдаги болаларни боғчаларга жўнатишади. Мен бўлса боланинг уйда бўлгани яхши ва хавфсиз деб ҳисоблайман», — дейди у.
Гулиранинг боласи болалар боғчасига ва билим бериш масканларига бормаган, уни онаси ва бола боқувчи аёл тарбиялаган. У доимо эшикда ўйнаб, ўзининг тенгдошлари билан хабарлашиб, атрофдаги оламни таниган. Уйда уни махсус ўқиш усуллари бўйича ўқитишмаган, лекин у билан бирга китоб, сурат чизиб, пластилиндан турли фигураларни ясаб ўйнашган. Мактаб билан баробар бола тўлиқ китоб ўқиб, ёзишни ўрганиб борган, шунингдек ҳозир у аъло деган баҳога ўқийди. Гулиранинг айтишича, унинг ўқишда ва алоқа қилишда ҳеч қандай муаммолари йўқ.
Ҳаётнинг илк уч-тўрт йили— бу инсоннинг интеллектуал қобилиятининг тинимсиз ўсиб турган вақти. Бу вақтда боланинг ўсиши учун энг асосийси — оилада тарбиялаш: катталарнинг тарбияда ишитрок этиши ва уйда болалар китобининг борлиги афзал.
Нима қилиш керак?
Ота-оналарнинг ўз болаларини тарбиялаб ўқитиши жуда муҳим. Аммо боғчага бориш бошланғич мактабга тайёрлашда хал қилувчи ролни ўйнайди. Болалар боғчасида унга ташкилотчилик билан ўргатишади— ота-оналар ва бола боқувчи аёллар кўп вақтларда бундай қилишмайди.
Давлат болаларни мактабгача таълим бериш билан таъминлаш учун нима қилмоқда?
Таълим министрлигида ҳозир давлат ноқонуний хусусийлаштирилган болалар боғчаларининг биноларини ўз қарамоғига қайтараётганини айтишмоқда. Бундан ташқари, янги болалар боғчаларини очиб, эскиларини таъмирлаб ва одамларни пулли мактабгача таълим муассасалаирни очишга илҳомлантирмоқда.
Шундай бўлса ҳам мактабгача билимни жуда оз болалар олишмоқда — биргина болалар боғчалари эмас, бошқа мактабгача тайёргарликни ёдга олиш билан энг оптимистик ҳисоблашлар билан етти ёшгача болаларнинг 39 фоизинигина мактабгача таълим муассасаларига боришга имкониятлари бор.
Бу нима учун муҳим?
Билим —инсоннинг потенциалини ва иқтисодни ривожланишида, бундан ташқари халқнинг фароволигини оширишда асосий ресурс ва қашшоқликнинг кўламини қисқартиришда асосий фактор.
Билим даражаси — бу ўлканинг иқтисодий муваффақиятлари ва ижтимоий тараққиётнинг йўли Инсон қанчалик илмли бўлса, у ва оиласи қашшоқликка дучор бўлишига шунчалик оз имконият қолдиради.