Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) 31 майда собиқ вице-премьер-министр ва парламентнинг депутати Аскарбек Шадиевга қидирув эълон қилди. Шунингдек, Бишкекнинг биринчи май район сули депутатни икки ойга МХДКнинг тергов қамоғига қамаш ҳақида сиртдан эхтиёт чорасини қабул қилган.
МХДКнинг матбот хизмати билдиришича, Аскарбек Шадиев 27 апрелда Баткен вилоятининг Исфана шаҳрига қариндошларининг таъзиясига бориб, ундан нар Лайлак районининг Арка қишлоғи четидан давлат чегараси орқали сувни кечиб Тожикистон томонга ноқонуний ўтиб кетган.
МХДКнинг маълумоти бўйича, Шадиев 28 апрелда жиноят иши қўзғалгандан кейин Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридан Москвага учиб кетиб, ундан сўнг депутат Қирғизистон дипломатик паспорти ёрдами билан АҚШга учиб кетган.
«Аскарбек Шадиевнинг яқин қариндошларининг маълумотига кўра у даволаниш учун Қирғизистондан чиқиб кетган ва бир-икки ҳафтанинг ичида қайтиб келиши керак эди. Бироқ Шадиев ҳозирги вақтгача тергов органларидан яшириниб юрибди, шу сабабли у қидирувга берилди», — деб билдирди комитетнинг матбуот хизмати.
Аввалроқ Олий суднинг матбуот хизмати «Клооп»нинг мухбирига Биринчи май район суди Шадиевни 31 майда қамоққа олиш бўйича сиртдан эхтиёт чорасини қабул қилганини билдирган.
«Унинг қўлга олиниши асосли экани ва қонунийлигини текшириш учун у 48 соатнинг ичида судга етказилиши керак. Низомдан 5 сутканинг ичида Бишкек шаҳар судида шикоят қилиниши мумкин», — деб айтишган матбуот хизматидан.
Май ойининг бошида унинг ёрдамчиси Айбек Эрмеков бир неча нашрларга Шадиев 27 апрелда юрак амалиётини қилдириш учун Қирғизистондан чиқиб кетганини билдирган. Ўша вақтда МХДК ва Чегара хизмати Шадиев Қирғизистондан кетмаганини билдирган.
Шадиев иши
Аскарбек Шадиевга Чингыз Айтматов номидаги мукофотга бўлинган 2 млн сомнинг ўғирланиши ортидан жиноят иши бўйича айб қўйилган. Унга қарши жиноят иши 2018 йили 28 апрелда очилган.
Тергов версияси бўйича, халқаро ишлар бўйича парламент комитетининг бўлим раҳбари Арсен Закиров Чингиз Айтматов номидаги мукофот учун бўлинган икки миллион сомни «ўзлаштириб» олган. Терговчилар Шадиев Закировнинг пул ажратиб бўйича ҳужжатга мукофот берилмаслигини «билиб туриб» имзо қўйган деб ҳисобламоқда.
Закировга қарши «Ишониб топширилган мулкни ўзлаштириб олиш» ҳамда «Ҳужжатларни қалбакилаштириш» моддалари бўйича жиноят иши қўзғалган. Ҳозирда у МХДКга қарашли тергов изоляторида қамоқда.
Май ойида бош прокуратура ва МХДК Шадиев ҳамда уни оиласининг мулкини ҳибсга олган.