ТИМ Қирғизистон фуқароларини аэропортда текширилиши бўйича Қозоғистонга нота жўнатди

700

Қирғизистон Ташқи ишлар министрлиги (ТИМ) Қозоғистон ҳукуматидан қозоқ махсус хизматлари томонидан қирғизистонликларнинг «қадр-қимматинипастга урувчи ва ҳаддан ортиқ» текширувларни изоҳлаб беришни талаб қилди. Шунингдек Қозоғистон ТИМи текширувлар террор хавфларига боғлиқ бўлаётгани ва у қирғизистонликларга тегишли эмаслигини билдирди.

Қирғизистон ТИМи Козоғистон ҳукуматтига нота жўнатган ва қирғизистонликларнинг Алмати аэропортида «тизимли шаклда асоссиз» текширилаётганини тушунтириб беришни сўради.

Қозоғистон ТИМи жавоб беришича, уларнинг махсус хизматлари турли ўлкалардаги террор актлари сабабли чегарадан барча чет элликларни текширмоқда.

Қирғизистон фуқаролари бир неча ойдан бери Алмати аэропортида махсус хизматларнинг кучайтирилган текширувларидан шикоят қилмоқда.

Қирғизистонликларнинг айтишича, махсус хизматлар улардан саёҳатнинг мақсадини, ишлаган ерини, эгаллаган хизматини, телефонларини текшириб, IMEI кодларни ҳам ёзиб қолмоқда.

Апрель охирида Қозоғистон чегара хизматидан «Клооп»нинг мухбирига текширувлар «қонун доирасида» бўлаётганини хабар берган.

«Кучайтирилган чоралар — бу вазият талаби. Мен ҳозир сизга барча саволларга жавоб бера олмайман, лекин биз қонун доирасида иш олиб брмоқдамиз. Биз ортиқча ҳаракат, ортиқча текширув уюштирмаганмиз, барчаси қонун доирасида», — деб айтган чегара хизматидан.

Қирғизистонликларнинг кўпчилигит чет давлатларга Алматининг аэропорти орқали учиб, яна шу йўл орқали қайтиб келади. Бу Алмати ҳаво майдони Бишкекнинг «Манас» аэропортига қараганда анчагина кўп халқаро рейсларга хизмат кўрсатгани учун бўлмоқда.

Кўп вақтларда Бишкекдан ҳам учса бўлади, аммо йўлда бир самолётдан бошқа самолётга ўтиришга тўғри келиб, билет баҳоси ҳам қимматга тушади