Мукарам Токтогулова: Мени «Ислом давлати» ва сектачиларга алоқадорликда айблашмоқда

727
Апрель ойида номаълум шахслар Мукарам Токтогулованинг «Ота Йўли»га алоқадор бўлиши мумкинлиши ҳақида плакатларни ёпиштириб кетишган.

«Клооп» таҳририяти Марказий Осиёдаги  Америка универститенинг (МОАУ) ўқитувчиси Мукарам Токтогулова билан алоқага чиқди. Уни номаълум шахслар экстремистлар билан алоқадор деб айтиб, «Ислом давлати»нинг номидан Бишкек расмийларига мурожаат қилишган. Токтогулованинг рус тилида ёзган хатини таржима қилиб, қисқартиришсиз эълон қиламиз.

Мен 25-апрелдан бери иш билан четда иш сафарида юраман. Бу кўпдан бери режалаштирилган расмий тадқиқот сафари. МОАУда буни тасдиқловчи, хаттоки иш сафарининг бюджетини, муддатини ҳамда мақсадини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд. Шунингдек, авиабилеттинг нусхаси ҳам қўлимда.

Мазкур вазият бўйича қуйидагидарни айта оламан:

Биринчи айбловлар мени сектачи ва талабаларни  «Ота Йўли» сектасига даъват қиляпти деб ёзиб чиқилган ижтимоий тармоқларда бошланди.

Мен репетиторлик қилмаслигимни айтиб, бу мъулмотларни рад қилганман, чунки мен инглиз тилини ўргатувчи мутахассис эмасман. Мен шунингдек, «Ота Йўли» сектаси билан таниш эмаслигимни айтганман.

Кейинчалик интернетдан бу секта мен охирги бор 2001 йили 2-3 кунга бориб келган Қозоғистонда фаолият олиб боришини ўқиб қолдим. У вақтда мен  КАЗГУнинг филология факультетига борганман.

Биринчи айблов маълумоти пайдо бўлиши билан номаълум шахс МОАУга қўнғироқ қилиб, менинг ишдан бўшатилишимни талаб қилган. Лекин унга бу масалани муҳокама қилиш учун МОАУга келиб кетиш таклиф қилинганда, у телефон орқалигина гаплашишни исташини айтиб, келишдан бош тортган.

У яширин қўнғироқ қилиш билан мақсадига етмаслигини тушунганидан кейин, мени исломчилар билан боғловчи видео мурожаатларни тарқата бошлаган. Биринчи фараз бўйича мозорларга сиғинувчи сектачи қандай қилиб исломчиларнинг «эжеси» бўлиб қолгани тушунарсиз. Мозорларга сиғинишни ислом қабул қилмаслигини билиш учун ўқимишли бўлиш зарур эмас.

Кейинчалик, ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг айтишича, уларга МОАУда бомба қўйилганлиги бўйича қўнғироқ тушган.

Лекин мен у вақтда чет ўлкада бўлган эдим. У вақтда телефоним, менинг  мегаком сим-картам ҳам ёнимда бўлган. Менга менинг сим-картам ўзимда юрган бўлса қандай қилиб менинг рақамим орқали қўнғироқ қилингани тушунарсиз.

«Бомба» ҳақидаги маълумотдан кейин МОАУдан эвакуациялаш. Сурат: Юрий Машталир

Мени қоралашни истаганлар мен Қирғизистонда эмаслигимни билишмаган ва уларнинг менга айб қўйиш бўйича учинчи харакати мақсадига етмаган. Видеомурожаатда улар русча, лекин акцент билан гапирган, аммо телефон қўнғироқ қирғиз рақами орқали бўлиб, МОАУнинг шаҳар рақамига номаълум киши Бишкекдан қўнғироқ қилган. Мен бу маълумотларнинг барини ҳуқуқ тартибот органларига ўтказиб берганман, улар текширув ўтказишяпти.

Мен 2003-йилдан бошлаб ислом тадқиқотларини олиб борганман, мозорларни эса 11 йил аввал бир лойиҳа доирасида тадқиқ қилганман. Нима учун бугунги кунда менинг тадқиқот тажрибам менга қарши қўлланилаётгани тушунарсиз бўлмоқда.

Ёлғон маълумот пайдо бўлган биринчи кундан бери мен ҳуқуқ тартибот органлари билан ишлашяпман. Менинг тушунтириш хатларим Октябрь РИИБнинг  10-ўлимида. Видео пайдо бўлгандан кейин WhatsApp орқали ҳуқуқ тартибот органлари менга алоқага чиқишган.

Агарда бу терговга ёрдам берса, мен чет элдаги ишимни йиғиштириб, ўлкага қайтишга тайёрман.

Мени айбловчи маълумотларнинг барида қарама-қаршиликлар жуда кўп: улар мени бир мозорларга сиғинувчи «сектачи» деса, бир сафар «исломчиларнинг опасига» чиқаришмоқда, бир сафар ғалвали ўқитувчи дейишса, яна бирида қўй терисини ёпинган бўри дейди.

Мен яқин орада ҳуқуқ тартибот органлари бунга алоқадор шахсларни аниқлайди деб ишонаман.