Бишкекнинг собиқ мэри Нариман Тулеев экс-президент Алмазбек Атамбаев мамлакат раҳбарлигидан кетгандан кейин унга ҳамкорлик таклиф қилганини билдирди. Лекин Атамбаевнинг партияси буни инкор қилмоқда. Сиёсатчиларнинг ўртасидаги тортишув иккисининг ҳам қўлёзмаларини экспертизадан ўтказишга тайёр бўлишигача олиб келди. Нималар бўлаётганини тушунтирамиз?
Сиёсатчиларнинг ўртасидаги тортишув Атамбаевнинг одамлари собиқ президент ўз хизматидан кетгандан кейин унга ҳамкорлик таклиф қилишган деб билдирган Тулеевнинг интервьюсидан кейин бошланиб кетган. Тулеевнинг ўзи эса Атамбаевнинг даврида коррупция учун жазо ўтаб, бугунги кунгача ўзига қарши ишни «сиёсий тазйиқ» деб ҳисоблаб келади.
Атамбаевнинг КСДП партияси дарҳол ҳамкорлик бўйича қандайдир бир таклифлар бўлганини инкор қилди.
Партиянинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаеванинг айтишича, Тулеев «қора пиарнинг қурбони» бўлиб қолган ва Атамбаевнинг атрофидагилардан ҳеч ким унга ҳамкорлик таклиф қилмаган.
КСДП Тулеевнинг Атамбаев номига ёзилган мактубини эълон қилиш билан жавоб қилди, у хатда собиқ мэр ёрдам сўраган: «Мени кечиринг, мендан катта хатолик ўтди!!! Ташполот отамдан ажрадим, онам тўшакда ётибди. Бир сафар айтган эдингиз "иним мен ҳам сенга ёрдам бераман деб" , ўша ёрдамингизни илтимос қиляпман ака».
Тулеев эълон қилинган хамтга жавобан, уни қалбаки деб билдирди — сиёсатчининг айтишича, у ҳеч қачон Атамбаевга мурожаат қилмаган ва кечирим сўрашга асос ҳам йўқ. Исбот қатори собиқ мэр ўзининг қўл ёзмасининг намунасини чиқариб, экспертиза ўтказишга тайёр эканини билдирди.
КСДПда бу ҳақиқий хат эканини айтиш билан бирга экспертизага ҳам мақул бўлди: «Қўйилган имзоларнинг ўхшаш эканини кўриб турибмиз. Айни шу нарса икки хатга ҳам Тулеевнинг ўзи қўл қўйган деган фикрга олиб келади».
Шунингдек, Тулеев «Азаттык»нинг эфирида Атамбаев билан юзма-юз учрашишга тайёр эканини билдирди.
«Очиқ шаклда барча тушунмовчиликларни кўзма-кўз, менинг балки кечирим сўраганимни, барча масалаларни, менинг жиноят ишимга алоқадорларини ва бошқаларни, ўлкада охирги йиллари нима бўлганини барчасини муҳокама қилишга тайёрман», — деди Тулеев.