«Бизнинг икки лидеримиз». КСДПда нима бўлмоқда?

608
Алмазбек Атамбаев ва Сооронбай Жээнбеков. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Парламент депутатлари билан КСДПнинг сиёсий кенгашининг аъзолари партияни ичидаги фикр келишмовчиликларни «айрилиш» деб атамасаларда, уларнинг орасида «истамаган тарзда» ҳозирги ва собиқ президентлар ўртасида «муросага келиш» эҳтиёжи бор эканини тан олишмоқда.

Апрель охирида КСДПнинг сиёсий кенгаши  мажлисида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг учта раис ўринбосарлари сайланди. Улар собиқ премьер-министр Сапар Исаков ва депутатлар Асел Кодуранова ҳамда Мурадил Мадеминов.

Мажлисга сиёсий кенгашга кирган парламент депутатларининг бир гуруҳи бормаган. У 35 кишидан ташкил топган, шунингдек мажлисга фақатгина 22 депутат келган.

Келмаганларнинг орасида КСДП парламент фракциясининг лидери Иса Омуркулов, депутатлар Торобай Зулпукаров, Искендер Матраимов ва Осмонбек Артикбаев бор.

Матраимов чақирилмаганини айтди, шунингдек сиёсий кенгашнинг бошқа аъзолари изоҳ беришдан бош тортди.

КСДПнинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева «Азаттык» радиосига берган интервьюсида сиёсий кенгашнинг айрим аъзолари ишиги, оилавий сабабларга кўра келмаганлигини билдирган.

«Партия фаолиятини давом эттирмоқда. Партиянинг аъзолари ўзгармаган. “Бирлик йўқолди”  каби ҳар қандай сўзлар айтилаверади. Аммо барчасини вақт кўрсатади», — деган у.

Қирғиз ОАВлари бир неча бор КСДПда «партиянинг ичида бирлик кетгани» ҳақида ва Исаковни раис ўринбосарилигига тайинланиши ўзаро бирлик йўқлиги бўйича гапларнинг чиқишини кучайтиргани тўғрисида ёзган.

КСДПнинг янги раис ўринбосари ва собиқ премьер-министр Сапар Исаков (ўртада). Сурат: Ҳукумат матбуот хизмати

Исаковни Атамбаевнинг ўринбосарлигига парламент КСДПнинг 26 депутатини қўшиб унинг ҳукуматини истеъфога кетиши учун овоз бергандан сўнг сайлади.

Исаков учун истеъфо ва парламентдаги овоз бериш натижалари кутилмаган ҳол бўлди — бу тўғрисида у Атамбаевнинг «Апрель» телеканалига берган интервьюсида билдирган. Собиқ премьер-министр эфир вақтида Жогорку Кенешни «сиёсий ўлик » деб атаган.

«Асосийси мени депутатларнинг реакцияси, уларнинг юриш, туриши ҳайратлантирди. [...] Биз (ҳукумат) бу вақтдан бери комитетлар орқали қониқарли деган баҳо билан ўтганмиз, кўпчилик коалициясига кирган икки йирик фракциядан ўтганмиз [...] Мен томондан қаттиқроқ айтилиши мумкин деб ўйлайман, аммо бизнинг парламент сиёсий ўликка айланиб бораётгандай», — деган у.

«Адашмовчилик ва дезориентация»

«Клооп»нинг мухбирлари суҳбатлашишган КСДПнинг депутатлари Исаковни хизматдан кетиб, ундан нари раис ўринбосарлигига тайинланишидан қарама-қаршиликларни кўришмаган. Улар  бу партия билан унинг парламентдаги уячасининг ўртасидаги муносабатларга таъсир этмайди деб ҳисоблашади.

Депутат Анвар Артиков ҳозир КСДПда «адашмовчилик» бор эканини тан олган, бироқ депутатлар билан Исаковнинг орасидаги муносабатлар «яхши»бўлади деб ҳисоблайди.

«КСДП фракцияси — КСДП партияси ҳам. [Бизнинг Исаков билан] муносабатимиз яхши тузилиши кераклиги бу мантиқий нарса ҳам. [...] Сапар Исаков партиянинг раис ўринбосари бўлганини мен ижобий кўриниш деб ҳисоблайман. Бу партиянинг қарори, бу ердан қандайдир бир камчилик излашнинг кераги йўқ», — деб билдирди у.

Парламент КСДП фракциясининг бошчиси Иса Омуркулов (чапда) ва собиқ президент Алмазбек Атамбаев. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Артиковнинг айтишича, КСДПнинг ичида ҳеч қандай бўлиниш йўқ, лекин у қандайдир бир «дезориентация» бор деб ҳособлайди.

«Мен партиянинг ичида бўлиниш бор эканини тасдиқлолмайман. Ҳа, қандайдир адашмовчилик, қандайдир ориентацияларнинг ўзгариши, дезориентация бўлса керак, чунки нима қандай бўлиб кетиши номаълум. [...] Бу сиёсий тажриба, етишмаслиини кўрсатиб турибди», — деди у.

Унинг ҳамкасби Элвира Сурабалдиева ҳам Исаковнинг КСДПнинг раис ўринбосарилигига тайинланиши партиянинг фаолиятига таъсир кўрсатмайди деб ҳисоблайди.

«Агарда сиёсий кенгаш Сапар Исаков раис ўринбосари бўлиши керак деб қарор қилса, демак бу қарор партиянинг ичида қабул қилинган. Бошқача қандай бўлиши керак эди? Премьер-министрлик хизмати ва раис ўринбосарлиги хизмати — бу алоҳида нарса, шу сабабли мен бу ерда ҳеч қандай фожеа кўрмадим», — деди у.

Депутат Рискелди Момбековнинг фикри бўйича, Исаковнинг тайинланиши Атамбаевнинг партия ишини ўз ўрнига келтириш билан боғлиқ. У ерда собиқ премьер-министр асосий ролни ўйнайди.

«Асосий роль бари бир Сапар Исаковда бўлади, чунки Асел Кодуранова ва Мурадил Маеминов ҳозирдаги хизматини ўтаётган депутатлар бўлиб ҳисобланади. Уларнинг партия ишини қилишга вақтлари оз бўлади. Аниқроқ айтганда, улар айрим мажлисларага, тадбирларга қатнашишади, аммо [партиянинг ишини] Сапар Жумакадирович бажаради», — деди у.

Момбеков Исаковнинг тажрийбаси унга ҳукумат билан яқиндан ишлашишга ёрдам беради деб ҳисоблайди.

«[Исаков] ҳукумат бошчилик хизматида оз вақт ўтирди, у кўп нарсага улгурмай қолди. Унга партиянинг иши керак, у партиянинг ва сиёсий кенгашнинг номидан "Қирқ қадам" лойиҳаси бўйича ғоялари ва дастурларини амалга ошириш учун ҳукумат билан биргаликда ишлайди. Мана шунинг учун уни, менимча, партиянинг раис ўринбосарлигига тайинлашса керак», — деди Момбеков.

КСДПнинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева Сапар Исаков ўзининг партиядаги янги хизматида уни премьерлик ўрнидан истеъфога кетиши учун овоз берган депутатларнинг ярмига «оёқ тирамайди» деб айтди.

«У — юқори малакали шахс ва муҳими у дипломат. [Сапара Исаковнинг] КСДПнинг депутатлари билан муносабати биргина иш бўйича тузилади», — деди у.

Ўша вақтда Қирғизистон президенти бўлган Алмазбек Атамбаев ва 2017-йилинг январида янги конституциянинг матнини ушлаб турган ҳукумат бошчилик хизматини бажарган Сооронбай Жээнбеков.  Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Атамбаев ва Жээнбеков учрашуви

Исаковнинг тайинланишидан ташқари, КСДПнинг депутатларини партия бошида турган собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва ҳозирдаги президент Сооронбай Жээнбеков орасидаги фикр келишмовчиликлар ҳам қизиқтиради.

Сиёсий кенгашнинг аъзоси ва КСДПнинг депутати Ирина Кармушкина «АКИпресс» нашрига берган интервьюсида Жээнбеков ва Атамбаевнинг учрашиши кераклиги ҳақида масалани тўғри ўзи кўтариб чиққанини айтган.

«Бизнинг икки лидеримиз, бири партия, бошқаси— ўлка лидери, бир қатор масалалар бўйича муросага келиши керак. [...] Бизнинг партия вакили ўлканинг лидери, аввал ўйланган кўплаган мақсадларни ишга оширш учун партия ва давлат кучларини бириктириш имконияти бор», — деган у.

Карамушкинанинг айтишича, халқ учун икки лидернинг ўртасидаги ўзаро келишув муҳим.

«Бу одамлар чиқарган "тушунмовчиликларни " тўхтатиш керак. Бу одамлар, балким, Алмазбек Шаршенович билан Сооронбай Шарипович бири-бирини қўллашини хоҳлашса керак. Уларнинг орасида ола мушук  ўтиб кетишини жуда кўпи истаган, жуда кўпи орзу қилган», — деб билдирган Карамушкина.

У Атамбаев сиёсий кенгашнинг таклифини қабул қилиб, у Жээнбеков билан учрашиши кераклигига рози бўлганини қўшимча қилди.

«Бу ерда бўладиган ҳеч нарса йўқ, ҳар бири ўз жавобгарлигининг худудини билиб турибди. [Атамбаев] улар [Жээнбеков] иккиси кўпдан бери бирга эканини, доимо бири-бирини тушуниб келишини ва қандай бўлмасин бири-бирини тинглаб, тушунишини айтди», — деган у.

Алмазбек Атамбаев 27-апрелда КСДПнинг сиёсий кенгаш мажлисида. Сурат: КСДП

КСДПнинг ичидаги «бўлиниш» ҳақидаги гаплар

Партиянинг бўлиниши ва Жээнбеков билан Атамбаев орасидаги низо парламентарийлар томонидан биринчи марта муҳокама қилинаётгани йўқ. Апрель ўртасида Атамбаев КСДП фракциясининг парламентдаги депутатлари билан учрашув ўтказган.

Унда улар эҳтиёткорлик билан Атамбаевга унинг қарорлари ҳақида, жумладан кадр масалалари бўйича «аччиқ ҳақиқатни» борлигини айтганини хабар берган. Мазкур учрашувда улар Атамбаев ва Жээнбеков орасидаги келишмовчилик ҳақида ҳам суҳбатлашишган.

Мазкур учрашувдан сўнг КСДПнинг парламентарийлери Атамбаевнинг издоши, премьер-министр Сапар Исаковга ишончсизлик вотумини билдириш таклифи учун овоз берган. КСДП икки кун ичида Сооронбай Жээнбеков министрлар кабинетининг бошчилик хизматида фаолият олиб бораётган вақтда вице-премьер-министр бўлиб ишлаган Абилгазиев бошида турган ҳукуматнинг янги таркибини ташкил қилган.

«Азаттык» радиоси ўзининг Жогорку Кенешдаги ишончли маълумот манбасига таянган ҳолда, Абилгазиевни Жээнбеков «ишонган энг яқин одамларидан бири» деб атаган.

Кадрларни алмаштириш

Сооронбай Жээнбеков 2018-йили февралда Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида ҳуқуқ тартибот органлари ва прокрорларнинг ишини «самарасиз» деб атаб, танқид қилган.

Шунга кўра, у судлар, прокуратура, финпол, махсус органлар ва ички ишлар органлари ўз вазифаларини «тўла қонли» бажаришмай, ўзлари «коррупцияга ботиб» қолишган деб билдирган.

Алмазбек Атамбаев 31-августда КСДПнинг съездида Жээнбековнинг айтганларидан норозилигини билдирган. Собиқ президентнинг айтишича, Жээнбековга бу сўзларни «сиздириб қўйишган».

«Атамбаевни сўнгги уч йилда ҳукумат коррупция билан курашмаган деб айтилган … хатто, бугунги шов шувли коррупция ишларини Атамбаев бошлаган», — деб билдирган у.

Сўнгги ярим йилда янги президент Сооронбай Жээнбековнинг раҳбарлиги остида Атамбаев даврида тайинланиб, асосий хизматларда ўтирган барча амалдорлар алмашди. Атамбаевнинг издошлари сифатида олий хизматда ўтирган амалдор бўлиб ўз хизматида Бишкек мэри Албек Ибраимовгина қолди.

Ҳаммуаллиф: Эмил Султаналиев