«Республика — Ата-Журт» парламент коалициясига кирди

683

Парламентнинг кўпчилик коалицияси ўз таркибига Республика — Ата-Журт» фракциясини қабул қилди — энди бу альянсда 65 депутатнинг ўрнига 93 депутат бўлади.

КСДПнинг депутати Рискелди Момбеков қарор деярли бир овоздан қабул қилинганини айтди. Унинг айтишича, парламент спикерлигида Дастан Жумабеков қолади.

«Республика — Ата-Журт» қўшилгандан сўнг кўпчилик коалициясининг сони 93 депутатни ташкил қилди. Жами Жогорку Кенешда 120 халқ вакили бор.

Кўпчилик коалицияси — бу парламентда қонунларни тезроқ муҳокама қилиб ва қабул қилишга керак бўлувчи фракциялар уюшмасидир. Аксарият қонун лойиҳаларини қабул қилиш учун кўпчиликдан (бирданига 61) овоз керак бўлади.

Коалиция премьер-министрлик хизматига номзодларни кўрсатиб, ҳукуматнинг таркиби ва тузулишини аниқлайди.

Коалициянинг таркиби Сапар Исаков ҳукуматининг истеъфога чиқарилиши фонида бўлди. Депутатларнинг 101таси амалдаги ҳукуматга ишончсизлик вотумини билдирган ва президент Сооронбай Жээнбеков парламентнинг қарорини қўллади.

«Республика — Ата-Журт» фракцияси ҳам фракциянинг бошқа аъзолари каби Исаков ҳукуматига қарши овоз берган.