Исаков 2010-йилдан кейинги бошқа премьерларга нисбатан ҳукуматни оз бошқарди. Солиштирамиз

687

Президент Сооронбай Жээнбеков Сапар Исаковнинг ҳукуматини депутатларнинг ишончсизлик қарорини қабул қилгандан сўнг истеъфога чиқарди. Исаков 2010-йилдаги апрель революциясидан кейин ўзига нисбатан премьер-министрлик хизматида қанча кун турди?

Исаковнинг ҳукуматини истеъфоси Жээнбеков ва собиқ президент Алмазбек Атамбаев ўртасидаги муносабатлар совиб кетган бир вақтга тўғри келди — икки сиёсатчи ҳам буни очиқ тан олишмаган, бироқ бир-бирини айрим кадр қарорлари ва баёнотлари  учун танқид килиб келишади.

Исаковнинг ўзи — ҳозирда Қирғизистоннинг социал-демократия партиясига (КСДП) раҳбарлик қилаётган Атамбаевнинг қўлловидаги кадр. Аммо КСДПнинг кўпчилиги 19-апрелда парламент ҳукуматига ишончсизлик вотуми бўйича масалани кўраётганда «маъқул» деб овоз беришди.

Исаковни «Лигласс» ва «Хуавэй» компаниялари билан амалга ошмай қолган шартномалари учун, «Ақлли шаҳар» лойиҳасининг ишга ошириш кечиктирилаётгани учун ва ИЭМдаги авария сабабли танқид қилишган. Шунингдек Исаковнинг ўзи иқтисодий кўрсаткичлар кўтарилиб, «Таза коом» лойиҳаси ишга киритилаётганига таянди.

40 ёшдаги Исаков ҳукуматни 2017-йилнинг августида етаклай бошлади ва бу хизматда 8 ой ёки 238 кун турди.

Ўртача ҳисоб билан Қирғизистон тарихида премьер-министрлар ўз хизматларини 11 ойга қадар эгаллашган. «Клооп» улардан бири 2010-йилдан бошлаб (2010-йилдаги апрель революциясидан сўнг Муваққат ҳукуматнинг бошчиси Роза Отунбаевани ҳисобга олмаганда) қанча вақт ишлаганини ўрганиб чиқди.

Қирғизистон премьер-министрлари 2010-йилдан сўнг қанча кун ишлашга улгуришди?

Алмазбек Атамбаев (350 кун)

Курманбек Бакиев қулатилгандан сўнг 2010-йилнинг 17-декабрида ҳукумат раҳбарлигига Алмазбек Атамбаев келган. У бу ҳизматда бир йилга етмаган вақт ишлаган ва 2011-йилнинг 1-декабрида президентлик хизматига киришган.

Омурбек Бабанов (254 кун)

Алмазбек Атамбаев 2011-йили ўзининг сайлов олди кампанияси вақтида ўз ваколатларини сайловдаги ғалабасидан сўнг ҳукумат раҳбари бўлган Омурбек Бабановга ўтказиб берган.

Расмий тарзда Бабанов премьерлик хизматга 2011-йилнинг 23-декабрида киришган, бу хизматда деярли 9 ой ишлаган. 2012-йилнинг 24-августида ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаев Бабановнинг ҳукуматини истеъфога чиқарган, чунки тўрт парламент коалицияни ичидан иккитаси Бабановнинг фикрларига қўшилмай бошқарув коалициясидан чиқиб кетган.

Асосан, депутатлар Бабановни солиқларни яшириш ва турк компаниясидан зоттор от шаклида пора олиш шубҳаси билан айблашган.

Жанторо Сатибалдиев (561 кун)

Бабанов кетгандан сўнг 2012-йилнинг 5-сентябрида ҳукуматни Атамбаев  маъмуриятининг собиқ бошчиси Жанторо Сатибалдиев етаклай бошлаган.

У бу хизматда рекорд қўйган ва 1,5 йил ишлаган. Шунингдек 2014-йили унинг ҳукумати парламентдаги кўпчилик коалицияси тарқаб кетгандан сўнг истеъфога кетган.

Сатибалдиев премьер-министрлик хизматидан «Кумтор» олтин конига эгалик қилиш бўйича Канаданинг «Центерра Голд» компанияси билан «фойдасиз» шартномаси учун айтилган танқидий фикрлар ортидан кетган. Бундан ташқари, Сатибалдиев 2010-йилдаги этник жанжалдан сўнг Ўш ва Жалолободни қайта тиклашга сарфланувчи  570 млн сомни «мақсадсиз сарфлаш»да айбланган.

Жоомарт Оторбаев (386 кун)

Жоомарт Оторбаев 2014-йилнинг 4-апрелида премьер-министр бўлиб тайинланиб, ҳукуматга ишончни қайтариш устида иш олиб боришини билдирган. Бу хизматда у (уч ҳафтани қўшмаганда) деярли бир йил турди. Оторбаев 2015-йили 24-апрелда унинг «Кумтор» олтин кони бўйича қарорларини танқид қилиниши фонида ўз ихтиёри билан хизматдан кетган.

Темир Сариев (346 кун)

Оторбаевнинг истеъфосидан сўнг 2015-йили 2-майда ҳукуматни етаклашга Темир Сариев келган ва у бу ўринда 11 ой ишлаган. Сариев истеъфога кетаётганда 2016-йили 11-апрелда Баликчи— Корумду йўлининг қурулишига боғлиқ тендернинг оқибатида чиққан низолар вақтида эълон қилган.

2015-йили Баликчи — Корумду йўлини қуришга тендерни у вақтда қўлида лицензияси бўлмаган Хитойнинг «Лонг Хай» компанияси ютиб олган. Сариевни компаниянинг манфаатларини ҳиомя қилишда айблашган, шунингдек Сариев ўз навбатида ўша вақтда транспорт министри бўлган Аргинбек Малабаевни «ночор ишлашда» айблаган.

Натижада, тендер вақтидаги қоида бузарликларни текширув фонида Сариев ҳам, Малабаев ҳам истеъфога кетган.

Сооронбай Жээнбеков (496 кун)

Сариев истеъфога кетгандан сўнг икки кун ўтгандан кейин парламент бунгача Атамбаев маъмуриятининг бошчисини ўринбосари Сооронбай Жээнбековни премьер-министр қилиб сайлаган.

Жээнбеков министрлар кабинетининг раҳбарлик вазифаларини 2017-йили 21-августда президент сайловига иштирок этиш учун топшириб, натижада сайловда у енгиб чиққан. Жээнбеков премьер-министр бўлиб 17 ой ёки бир ярим йилдан озроқ вақт ишлаган.