Ўш бозорида ёнғиндан зарар кўрган савдогарлар ҳукуматдан зиёнларини тўлаб беришни талаб қилишди

662
Ҳукумат биноси олдидаги митинг. Сурат: 24.kg

Бишкекнинг Ўш бозорининг тадбиркорлар 16 апрелда ҳукумат биноси олдида митингга чиқишди. Бу «Берекет» бозоридаги деярлик 2000 квадрат метр савдо майдони куйган ёнғиндан кейин бўлмоқда. Митингчилар ёнғиндан кўрилган зарарларни тўлаб беришни талаб қилишмоқда.

Митингга чиққан савдогарларнинг «Клооп»га билдиришича, улар ҳукуматдан кўрган зиёнларини тўлаб беришни ҳамда ёниб кетган савдо ўринларини қайта тиклаб беришни талаб қилишмоқда.

Митинг давомида акцияга чиққанларнинг ичидан 10 кишидан иборат делегация сўзлашув олиб бориш учун ҳукумат биносига киришди.

«Биз ҳукумат раҳбари, фавқулотда ҳолатлар ва ички ишлар министрли билан учрашдик.  [Сапар Исаков] савдо расталарини бир ой ёки бир ярим ойнинг ичида ўнглаб беришга харакат қилишини айтди. Шунингдек, у бозор ўз ўрнида қолишини айтди», — деб хабар берди митингчилардан бири Бурулкан Абдраманова.

Премьер-министрнинг матбуот котиби Урмат Кабилова Исаков митингчилар билан учрашув вақтида иш ўринларини қайта тиклаш учун «барча имкониятини ишлатишини» ваъда қилганини айтди.

Унинг айтишича, Ўш бозорида савдо расталарини тиклаш ишлари айрим ОАВлар митинг иштирокчиларининг сўзларига таяниб ёзаётгани каби «эртагаёқ» бошланмайди.  «Биз ҳозир ёниб кетган бозорнинг ҳудудига кириб, қурулишни бошлай олмаймиз, чунки у ерда ҳозир  экспертиза ўтказилмоқда», — деди Кабилова.

Ўш бозоридаги «Берекет» савдо расталарида 13-апрелда ёнғин чиққан. Ҳукумат ёнғин сабабини атайлаб ўт қўйиш деб атаган.

«Ёнғин бир вақтнинг ўзида икки-уч ердан чиққан, шу боисдан дастлабки версия ҳозир атайлаб ўт қўйиш», — деб айтган ўшанда Фавқулотда ҳолатлар министрининг ўрин босари Калис Акматов.

Милиция бозордаги ёнғин факти бўйича «Мулкни атайлаб йўқ қилиш ёки зиён бериш» ҳамда «Ўт хавфсизлиги қоидаларини бузиш» моддалари аслсида жиноят иши қўзғаган.

Тилсиз ёвнинг сабаблари техник-ёнғин хавфсизлиги экспертизасидан кейин аниқланади.

Сотувчиларнинг кўрган зиёни

Ҳукумат ҳозирча ёниб кетган савдо расталарининг ҳамда келтирилган зиённинг ўлчамини очиқламади. Лекин айрим савдогарлар «Клооп»га билдиришича, улар кўрган зиённинг миқдори миллионлаган сомларга тенг.

«Биз бу ерда идиш-товоқ сотар эдик, 2 млн сомлик маҳсулот куйиб кетди. Ҳодимлар бизга тўсқинлик қилмаганда биз товарларни олиб чиқишга улгурар эдик. Қоравуллар ҳам бизга ёнғин ҳақида кеч хабар беришди. Биз атайлаб ёнғин чиқарилган деб ўйлаймиз, лекин ким қилганини билмаймиз», — деди сотувчилардан бири Арген Малабашов.

Премьер-министр Сапар Исаков Бишкекнинг Ўш бозоридаги ёнғин оқибатида жабрланган тадбиркорларга «давлат ёрдами» беришни топширган.

Ҳаммуаллиф: Эмиль Султаналиев