Алматида қўлга олинган қирғиз депутати мандатидан ажратилди

656

Марказий сайлов комиссияси (МСК) «Кыргызстан» фракциясининг депутати Дамирбек Асилбек уулунинг депутатлик мандатидан ажратди. Бунгача МСКга унинг қирғиз ва қозоқ фуқаролиги борлиги ҳақида маълумот тушган.

МСКнинг матбуот хизматидан «Клооп» мухбирига билдиришича, 16-апрелда комиссиянинг аъзолари Асилбек уулуни депутатлик мандатидан ажратишга қарор қилишган. МСК ҳозирча парламентга унинг ўрнига ким келишини хал қилмаган.

«Бу масалани кўриб чиқмадик. Ҳозир мажлис ўтмоқда. У тугагандан сўнг маълум бўлади», — деб билдирди матбуот хизматидан.

Қозоғистоннинг махсус хизмати 15-февралдан 16-февралга ўтар кечаси контрабандада гумонланганлар қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказган. Уларнинг орасида парламент  депутати Дамирбек Асилбек уулу ва уч қирғизистонлик борлигини аниқлаган. Бир ҳафтадан сўнг Қозоғистоннинг Ташқи ишлар министрлиги Асилбек уулуда Қозоғистон фуқаролиги бор эканини маълум қилган.

Бундан ташқари, Қозоғистоннинг Ички ишлар министрлиги ҳам қирғиз депутатида Қозоғистон фуқаролиги бор эканини билдирган. Мазкур муассасанинг маълумотига кўра, Асилбек уулу Жамбил вилоятида туғилганлиги ҳақида қозоқ гувоҳномаси ва паспортини олган.

Бироқ қўлга олинган депутатнинг отаси Асилбек Супатаев боласи Қирғизистонда туғилгани ва унда қозоқ фуқаролиги йўқлигини айтиб чиққан.