«5 млн доллардан ортиқ зиён». Инвестор Казармандаги фабрика ёқилгани учун бадал талаб қилади

742
Макмалдаги ёнғин. Сурат: «Турмуш»

Олтин ишлаб чиқарувчи «Жи Эл Макмал Девелопинг» компаниясининг вакилининг билдиришича, уларнинг биноси ёқиб юборилиши ортидан дастлабки зиён миқдори 5 млн доллардан ортиқ маблағни ташкил қилган. Жалолобод вилоятининг Тогуз-Торо районида фабрикани маҳаллий аҳолининг норозилик акцияси вақтида ёқиб юборишган.

Ўз исмини аташни истамаган команиянинг топ-менеджерлеридан бири «Клооп»га берган интервьюда зарарнинг дастлабки миқдори 5 млн доллар дея ҳисобланганини айтди.

Аммо, маълумот манбасининг айтишича, ҳисоб охирига чиқмаган, ҳисоб-китоб тугагандан сўнг зарарнинг ўрнини тўлдириш ҳақидаги даъво ҳукуматга жўнатилади.

«Зарарни ҳисоблашни сўнгги хулосаси кейинги ҳафтада тайёр бўлади. Бизда расмий ҳужжат бўлади, шунда биз зарарни тўлаб бериш ҳақида айта оламиз», — деди компаниянинг вакили.

Ҳукуматдан текширув  ҳозир ҳам давом этаётганига таянган ҳолда, воқеага шарҳ беришдан бош тортишди.

Компания бундан ташқари, низолардан сўнг хизматидан бўшатилган Тогуз-Торо районининг собиқ ҳокимига нисбатан ҳам даъво аризасини беради. «Бизнинг юрист ариза тайёрламоқда. Ҳозирча батафсил айтиб беролмайман, бу жуда узун воқеа. Яқин кунларда барчасини хабар қиламиз», — деди компаниянинг вакили.

Казарман қишлоғига яқин ерда жойлашган олтин ишлаб чиқарувчи фабрика районда яна бир ишхонанинг қурулишига норози бўлган маҳаллий турғунларнинг қаршилик акцияси вақтида 11-апрелда ёқиб юборилган.

Милиция «Безорилик», «Атайлаб ёқиш билан бутун мулкни йўқ қилиш ёки бузиш» ва «Оммавий тартибсизликлар» моддасининг асосида жиноий иш қўзғаган. Кимдир қўлга олиниши ёки олинмаслиги тўғрисида ҳозирча номаълум.

Маҳаллий аҳоли билан келишмовчилик

Казарман аҳолиси 10-мартда амалдорлар ва янги фабриканинг қурулиши ҳақида сўзлашмоқда. Даниль Усмановнинг сурати

Жалолобод вилоятидаги Тогуз-Торо районининг турғунлари Макмал конидаги олтин ишлаб чиқарувчи фабриканинг қурулишига қарши бир неча марта митингга чиқишган. Норозилик акциясининг бир нечаси февралда ва мартда ўтган.

Февралда норозилик акциялари сабабли фабриканинг қурулиши тўхтатилган. Мартнинг бошида маҳаллий аҳоли фабриканинг қурулиши ҳақиқатдан ҳам тўхтатилганига ишонч ҳосил қилиш учун тўсиқни бузиб киришган.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, улар районда иккинчи олтин ишлаб чиқарувчи ишхонанинг қурулишига норози бўлишмоқда. Чунки у атроф-муҳитга зарари тегиш эҳтимоли бор. Тогуз-Торо районида бунгача совет даврида қурилган «Макмалалтын» фабрикаси бор.

«Инвесторлар келиб, халқ билан гаплашиб, тушунтирувчи ва рухсат ҳужжатларини кўрсатиб қўйган эди, барчаси бошқача бўларди. Улар уни қилишмаган ҳам», — деб айтган норозилик акциясининг иштирокчиларидан бири.

Казарманда тартибсизликлар маҳаллий аҳолилар ҳукумат комиссияси билан учрашиши керак бўлган вақтда 11-апрелда бошланган. Шу куни бир гуруҳ номаълум шахслар фабрика ҳудудига кирган ва бино ва ускуналарни ёқиб юборган.

Макмал олтин кони

Макмал олтин кони 1986-йили ишлай бошлаган, олтин ишлаб чиқаришдан тушган даромад Тогуз-Торо районининг бюджетининг 95% фоизини ташкил қилади.

2017-йилнинг март ойида давлат «Кыргызалтын» ишканасининг раҳбари Алмаз Алимбеков 2012-йилдан бошлаб «Макмалалтын» комбинати олтин заҳираси деярли тугаб қолганлиги учун даромад олиб келмаётганини билдирган.

Шу йили ҳукумат «Жи Эл Макмал» компаниясининг асосчиси хитойлик бизнесмен Ян Вэнхуа исмли инвесторни жалб қилган.

Компания 2017-йилнинг сентябрида бутун республика бўйича таркибида олтин бўлган моддаларни қайта ишлаб чиқиш бўйича саноат объектини қура бошлаган, уни 2018-йили ёзида тугатишни режалаштирган.