Жээнбеков Шадиевнинг истеъфосини қабул қилди

596

Президент Сооронбай Жээнбеков биринчи вице-премьер-министр Аскарбек Шадиевнинг истеъфосини қабул қилди. Шадиев ўз хизматидан парламентнинг ходимларидан бирининг бюджет маблағларини ўзлаштириб олишда алоқадор жиноий иши бўйича терширувлар туфайли хизматдан кетишга қарор қилган.

Жээнбеков Шадиевни эгаллаган хизматидан бўшатиш ҳақидаги фармонга 13-апрелда қўл қўйган. Ҳозирча Шадиев депутатлик мандатини сақлаб қоладими ёки йўқми номаълум.

Аскарбек Шадиев 6-апрелда парламентнинг Халқаро ишлар, ҳимоя ва хавфсизлик бўйича комитетнинг бўлим раҳбари Арсен Закиров томонидан бюджет маблағларини ўзлаштириб олиш бўйича адолатли ва холис текширувни таъминлаш учун истеъфога кетган.

Шадиев халқаро ишлар бўйича парламент комитетининг раиси бўлган вақтда Закировнинг 30 минг доллар ўтказиш бўйича хатига қўл қўйиб берган. Тергов версияси бўйича, кейинроқ уни Закиров ўзига ўзлаштириб олган.

«Мен Қирғиз Республикасининг миллий манфаатларини юқори тутиб, доимо адолат билан ишлаганман. Адолатли ва холис текширувни таъминлаш учун ўз хизматимдан кетишим керак деб ҳисоблайман. Президент ва премьер-министрга менга ишонч билдиришгани учун миннатдорчилик билдираман», — деб келтирган«АКИпресс» нашри биринчи вице-премьер-министрнинг сўзларини.

Бу иш бўйича Шадиев МХДКда сўроққа олинди, кейинроқ «Азаттык» радиосига берган интервьюсида «бу нарсани билмай туриб» қўл қўйиб берганини бўйнига олган.

Шадиев — Қирғизистоннинг тарихида бир вақтда парламентнинг депутатлик ва ҳукумат аъзоси хизматларида ишлаган илк амалдор. У биринчи вице-премьер-министрлик хизматига 2017-илнинг 7-декабрида тайинланган.