Бишкек шаҳридаги «Берекет» бозорида чиққан ёнғин ўчириб битилмади. Фавқулотда ҳолатлар министрлиги бозорни атайлаб ёқиб юборилган деган таҳминни илгари сурмоқда. Сотувчиларга ҳаётий бир зарар тегмаган, ўт ўчирувчиларнинг беш нафари тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишган.
Ёнғин таҳминан соат тонги 3да «Берекет» бозорида кийим-кечак ҳамда ювиш воситалари сотилувчи растадан чиққан. ФҲМга ёнғин тўғрисидаги билдирув саат 03:50да тушган, воқеа ерига 10 ўт ўчириш бригадаси чиқиб кетган. Ёнғинни соат 07:42да чеклаш мумкин бўлди. Ҳозирча ёнғин тўлиғи билан ўчирилмади.
Фавқулотда ҳолатлар министрининг ўринбосари Калис Акматов журналистларга билдиришича, ёнғиннинг келиб чиқишининг дастлабки версияси — бу атайлаб ўт қўйиш.
«Бизнинг мутахассисларнинг айтишича, атайлаб ёнғин чиқарилган. Ёнғин бир вақтда икки -уч ердан чиққан, шу сабабдан дастлабки версия ҳозир атайлаб ўт чиқариш», — деди Акматов.
Унинг қўшимча қилишича, ўт ўчирувчиларни ёнғин чиққандан кейин деярлик бир соат ўтиб чақиришган. Ўт чиққан вақтда бозорнинг сотувчилари орасидан ҳеч ким жабрланмаган.
Бишкек бўйича ФҲМ бошқармалигининг етакчи ўринбосари Адилбек Чаргинов билдирганидек, «Берекет бозори»нинг марказий биносини тўлиғи билан ўт қоплаган.
«Бизга маълум бўлишича, ўт уч ердан чиққан. Ҳар бир ердан намуна олинади. Ўт бўйича билдирув жуда кеч тушган», — деди у.
Бундан ташқари, премьер-министр Сапар Исаков ҳам ёнғин чиқишига атайлаб ёқиш сабаб бўлганини билдирди.
«Мен эрта билан ҳаммани йиғиб, ИИМдан маълумот олдим. […] Кемероводаги ёнғиндан кейин жиддий текширув бўлган, Ўш бозорига ҳам борганмиз. Бу махсус ёнғин чиқариш», — деди ҳукумат раҳбари.
Милиция бозордаги ёнғин факти бўйича «Мулкни атайлаб йўқ қилиш ёки зиён бериш» ҳамда «Ўт хавфсизлиги қоидаларини бузиш» моддалари аслсида жиноят иши қўзғаган.
Тилсиз ёвнинг сабаблари техник-ёнғин хавфсизлиги экспертизасидан кейин аниқланади.
Тез ёрдам хизматидаги жонлантириш бўлимининг етакчиси Егор Борисов беш ўт ўчирувчи ходим тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганини билдирди.
Уларнинг тўрт нафари ёнаётган маҳсулотларга заҳарланиб қолган, яна бири эса иккинчи даражали куйиш билан мурожаат қилган.
Шаҳар етакчиси Албек Ибраимовнинг билдиришича, мэрия ҳукумат билан бозорни шаҳарнинг четки қисмига кўчириш бйўича сўзлашувларни олиб бормоқда.
«Ўш бозорида савдо расталари ортиқча кўпайиб кетгани сезилмоқда. Бизда бундай бозорларни шаҳар четига чиқариш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Ҳозир ҳукумат билан сўзлашувлар бўлмоқда», — деди у.
Сотувчилар кўрган зарар
Ўт ўчирувчи ходимлар сотувчиларни ёнғин чиққан ерга яқинлаштирмаган, шу сабабли кўпчилигининг товарлари куйиб кетган.
«Биз бу ерда идиш-товоқ сотардик. 2 млн сомлик товар куйиб кетди. Ходимлар бизга тўсқинлик қилишди, агарда улар тўсқинлик қилмаганида биз товарларни чиқаришга улгурардик. Қоравул ҳам бизга ёнғин ҳақида кеч хабар берди. Биз атайлаб ёқиб юборилган деб ўйлаймиз, бироқ ким эканини билмаймиз», — деди сотувчилардан бири Арген Малабашов.
Бошқа сотувчи Курсанбек Мамасалиев «Клооп»га берган интервьюсида 4 млн сомлик товардан воз кечганини айтди.
«Биз 1996-йилдан бери ишлаймиз. "Берекет" очилганда бизга бу ердан жой беришган. Бизнинг тўртта ўрнимиз бор эди, у ерда 4 млн сомга яқин товар бор эди. Бу ердаги сотувчилар атайлаб ёқиб юборилган деб айтишмоқда», — деди у «Клооп»га берган интервьюсида.
Исмини айтишни истамаган яна бир сотувчи «Клооп»нинг мухбирига бозорда ёнғин хавфсизлиги учун ҳеч ким масъул эмаслигини айтди.
«Текширувга ҳеч ким келмайди. Архитектурадан келмайди, давлат экотехинспекциядан келмайди. Ёнғин хавфсизлиги учун ҳеч ким эътибор қилмайди», — деди у.
Ҳукумат ҳозирча ёниб кетган савдо тармоқларини аниқ сонини очиқламаган ва кейинроқ зарар миқдорини баҳолашади.
Тушга яқин сотувчилар савдо тармоқларини ўз ўрнига келтииш ва жарима тўлаб бериш талаби билан Жогорку Кенешнинг олдига митингга чиқишди.
Митингчиларнинг орасида ўн киши парламент спикери Дастан Жумабеков билан учрашиш учун Жогорку Кенешга кириб кетган. Митингчилар кредит бўйича тўловларни тўхтатиб, чиқимларни ўрнини тўлдириб беришни сўраб, ариза ёзишган.
Премьер-министр Бишкекда Ўш бозорида ёнғин туфайли жабрланган тадбиркорларга «давлат кўмак» кўрсатишини топширди.
Ўш бозоридаги ёнғинлар
Бозорда биринчи марта тилсиз ёв 30-январда чиққан, унда «Сейтек» бозори ёниб кетган. Шу вақтда Фавқулодда ҳолатлар министри Кубатбек Боронов ёнғин чиқишига симларнинг бир бирига тегиб қолгани сабаб бўлганини айтган. Ёнғиннинг умумий майдони 3,5 минг кв метрни ташкил қилганди, «Сейтек» бозорида 108 савдо тармоғи, шунингдек «Берекет» бозорида 8 контейнер ёниб кетган.
Ҳукумат зарар кўрган тадбиркорларга бадал тўлаб беришни таклиф қилган. Талабнома топширган 150 одамнинг ичидан 74таси иш юритиш патентини кўрсата олган— улар ҳукумат патент бўйича тўловнинг вақтини ярим йилга жилдириб берилувчилар рўйхатига кирган.
Иккинчи марта Ўш бозорида ёнғин қайтадан «Сейтек» бозорида 5-март куни эрта билан чиққан. Унда 700 кв метрга яқин савдо майдони куйиб кетган. Тадбиркорлар чиқимнинг миқдорини 100 минг сомдан миллион сомгача баҳолашган. Зарарни баҳолаш бўйича комиссия ҳозирча ўз ишини натижалай олмади.
Ҳаммуаллифлар: Айсимбат Токоева, Эмиль Султаналиев, Алмир Алмамбетов