Ўзбекистон чегарачилари қирғизистонликни отди. Нималар маълум?

937
Қирғиз – ўзбек чегараси. Иллюстратив сурат. Виктор Драчев/AFP

Ўзбекистоннинг чегарачилари 7-апрелда Жалолобод вилоятида Қирғизистон фуқаросини отиб қўйди. Уларнинг версияси бўйича, қирғизистонлик фуқаро чегара тартибини бузган. Бироқ Қирғизистон томони одам ўлдириш Қирғизистон ҳудудида бўлган деб айтмоқда. Бу ҳақида нималар маълум?

Нима бўлган эди?

Қирғизистоннинг 34 ёшдаги фуқароси Жалолобод вилоятидаги Акси районининг Мамай ҳудудида ўзбек чегаричалари отиб қўйгандан сўнг касалхонада кўз юмди.

Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон билан ҳамкорликда бу воқеага нисбатан «синчков текширув» ўтказишни топширди. Қирғизистон ҳукумати вафот этган кишининг оиласига 100 минг сом ажратиб беришни ваъда қилди.

Қирғизистон версияси

Қирғизистон ҳукумати 7-апрелда Ўзбекистоннинг чегара отряди Жалолобод вилоятининг Мамай ҳудудида «номаълум сабаблар бўйича» Қирғизистоннинг Ф. Мирзаликов исмли фуқаросини отиб қўйганини хабар қилган. Мирзаликов касалхонада вафот этган.

Шу куни Қирғизистоннинг Ташқи ишлар министрлиги Ўзбекистон элчиси Комил Рашидовни чақириб, қирғизистонлик ўлимининг сабаблари ҳақида маълумот бериб туришини айтган ва унга нота топширган.

Қирғизистоннинг версияси бўйича, вафот этган киши Курулуш қишлоғидан Мамай қишлоғига қараб кетаётган ва Ўзбекистон чегарасини бузмай, Қирғизистон ҳудудида харакатланган.

Ўзбекистон версияси

Ўзбек чегарачиларининг билдиришича, қирғизистонлик чегара тартибини бузиб, огоҳлантириш сифатида ўқ отилганда ҳам бўйсунмаган.

«Ўзбекистоннинг чегара ҳарбий кучлари тўхта деган талаблар билан ҳавога отилган огоҳлантириш ўқига бўйсунмай, ярадор бўлишига қарамасдан қўшни ўлканинг ҳудудида изини яшириб кетган қирғизистонлик чегара бузувчини қўлга олиш бўйича чора кўришга мажбур бўлишган», — деб келтирмоқда Ўзбекистон чегара хизмати ходимларининг сўзларини «Gazeta.uz» нашри.

Чегарачиларнинг айтишича, Қирғизистоннинг ҳудудида қоида бузган кишини машина кутиб турган ва у шундан сўнг изини йўқотган.

Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг премьер-министрлари юз берган воқеани телефон орқали муҳокама қилган ва 9-апрелда икки давлат чегарачиларининг раҳбарларининг учрашуви ҳақида маслаҳатлашишди.

Яна нималар маълум?

Фэйсбук фойдаланувчиси Жуманазар Алманбет уулу 8-апрелда «Сўнгги маълумотлар » гуруҳида икки видео эълон қилган. Уларнинг бирида ярадор бўлиб қонга беланган ёш бола ва қуролланган ҳарбий формадаги одамни кўриш мумкин.

Иккинчи видеода унинг муаллифи Ўзбекистон чегарачиси кейинроқ касалхонада вафот этган шахсни Қирғизистон ҳудудида отиб, унинг танасини Ўзбекистон ҳудудига судраб кетишга ҳаракат қилганини тушунтирган. Бироқ ярадор бўлган қирғизистонликни маҳаллий ҳудуддагилар кўриб қолиб, шовқин чиқаришгандан кейин чегарачи қочиб кетган.

Бундан ташқари, видеонинг муаллифи эҳтимол Ўзбекистон чегарасига қараб кетган қоннинг изларини кўрсатган.

Қирғизистон чегара хизматидан «Клооп»га эълон қилинган видеодаги воқеанинг аниқлигини тасдиқлади. Бироқ улар текширув охирига етмагунча изоҳ беришдан бош тортишди.

«Ҳа, бу ҳақиқатдан ҳам гувоҳлар олган видео. Бундан бошқа ҳеч бир изоҳ бера олмайман, барчаси текширув тугагандан сўнг аниқ бўлади », — деб билдирди чегара хизматидан.