Президент Сооронбай Жээнбеков 2010-йилдаги Апрель халқ революциясининг иштирокчилари билан учрашуви вақтида коррупция билан курашишни давом эттириб, барча коррупция ишларини «охирига» чиқаришини билдирди.
Президент 2010-йилдаги апрель революциясининг иштирокчилари билан 5-апрелда учрашди. Учрашувга келган иштирокчилардан бири Жээнбековни 8-февралда Хавфсизлик кенгашининг мажлисида коррупция ҳақидаги билдирувларини «жуда тўғри» деб атади.
Давлат раҳбари бошланган коррупция қарши курашиш ишларини «охирига» чиқаришни айтди.
«Худо хоҳласа мен бу ишни охиригача олиб бораман. Ҳақиқат ҳақиқат бўлиши керак. Тоза тоза бўлиши лозим. Ҳамма ишлар охиригача етказилади. Ҳеч нарсани яширмаймиз. Жараён бошланди, у охиригача олиб борилади. Мен ҳеч нарсага қараб ўтирмайман. Яқин танишим бўладими, қариндошимми ёки дўстим бўладими, менга барибир.Ҳеч нарсага қарамайман. Ҳамма бир хил жавоб беради», деди Жээнбеков.
У Қирғизистонда оилавий қабила бошқаруви такрорланишига йўл бермаслигини ваъда қилди.
«Кўплаган одамлар ўлкада қайтадан айрим сиёсий гуруҳларнинг манфаати устунлик қилишини исташини биламан, бироқ мен унга йўл бермайман. Бизнинг ўлкамизда парламент демократияси ривожланиши учун барча кучимни сарфлайман. Бизнинг келажагимиз шунга боғлиқ бўлади», - деб билдирди президент.
Февраль ойида Жээнбеков ўз президентлигидаги Хавфсизлик кенгашининг илк мажлисида ҳуқуқ тартибот ва куч тузумларининг «коррупция билан самарасиз» кураши учун танқид қилган.
Шунингдек 31-мартдаги КСДПнинг қурултойидан сўнг собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳозирдаги президентни Хавфсизлик кенгашида айтган сўзлари учун қаттиқ танқид қилган. Коррупция билан кураш Атамбаевнинг президентлигида асосий йўналиш бўлган.