Бош прокурорни қандай қилиб ишдан бўшатиш мумкин? Тушунтирамиз

759
Қирғизистон бош прокурори Индира Жолдубаева. Сурат: Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати

Парламентнинг икки фракцияси бош прокуратуранинг ҳисоботини «қониқарли эмас» деб топди ва улардан бири, «Ата Мекен» фракцияси назорат органини ишининг сифатини текширишни талаб қилди. Бунинг барчаси бош прокурор Индира Жолдубаеванинг ишига норозиликлар ҳақида баёнотлар асосида бўлмоқда. Бош прокурорни қандай қилиб хизматдан олса бўлади ва бу қанчалик қийин эканини тушунтирамиз.

Нима бўлди?

«Республика — Ата-Журт» ва «Ата Мекен» фракциялари бош прокуратуранинг 2017-йилги ҳисоботи билан бош прокурор ўзи Индира Жолдубаева уларнинг мажлисига келмаганлигидан норози бўлишди. Натижада Бош прокуратуранинг ишини «қониқарли эмас» деб топишди.

Бундан буён нима бўлади?

Бош прокурорга норозиликлар айрим депутатларнинг баёнотлари асосида бўлмоқда. Мисол учун: «Азаттык» радиосига депутатлар 11-апрелда парламентнинг умумий мажлисида бош прокурорнинг тақдирини ечишади деб билдирган Жанар Акаев.

Бу дегани 11-апрелгача қолган фракциялар — «Кыргызстан», «Бир Бол», «Онугуу-Прогресс» ва КСДП — Бош прокуратуранинг ҳисоботини қўллаб ёки қўлламаган ва Жолдубаеванинг истеъфоси ҳақида масалани ечишлари керак эканини билдиради.

Бош прокурорни қандай қилиб ишдан олса бўлади?

«Республика — Ата-Журт»ва «Ата Мекен»нинг қарорлари бош прокурорни бўшатишга асос  бўлиб қолиши мумкин. Аммо истеъфо ҳақида расмий талабларни қўйиш учун бу  фракциянинг депутатларига икки овоз етмаяпти — жами улар 38 киши, бунинг учун йўқ дегенда 40 кишининг овози керак.

Агарда бош прокурордан норози депутатлар 40 овоз йиғишса, унда улар расмий тарзда Жолдубаеванинг истеъфосини талаб қила олишади — бу вақтда тўлиқ парламент бош прокурорни истеъфога чиқиши кераклигини ёки керакмаслигига овоз бериши зарур бўлади.

Хизматдан олиш агарда истеъфо учун йўқ деганда 80 депутат овоз берса ишга ошади.

Бу қанчалик реал?

Албатта бир нарса айтиш қийин. 80 овоз— бу парламентнинг учдан иккиси. Шунингдек, КСДП Жогорку Кенешда 37 ўринга эгалик қилади. КСДПнинг раҳбари, собиқ президент Алмазбек Атамбаев Жолдубаевани бу хизматга қўйган.

Албатта, Жолдубаеванинг истеъфоси учун 80 овозни КСДПсиз йиғиб қўйса бўлади, лекин унда қолган бошқа партияларга ўзаро келишувларга боришга тўғри келади. Айрим депутатлар, мисол учун: «Онугуу-Прогресс»идан  Исхак Масалиев бош прокурорни хизматдан олиш бўйича таклифни қўллайди. Аммо ҳозирча қолган депутатлар келиша оладими ёки йўқми номаълум бўлмоқда.

Бош прокурорни яна қандай қилиб истеъфога чикарса бўлади?

Бош прокурорни президент ташаббуси билан ҳам олса бўлади — бундай вақтларда йўқ деганда 60 депутатнинг қўллови керак бўлади. Бундай йўлнинг қанчалик даражада ишга ошиши ҳам номаълум.

Амалдаги президент Сооронбай Жээнбеков — Атамбаевнинг давомчиси, аммо сўнгги вақтларда ҳуқуқ тартибот органлари ва прокуратуранинг коррупцияга қарши ҳаракатларига норозилигини билдирган.

Бош прокурор Индира Жолдубаева Жээнбеков билан учрашувда. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Агарда Жээнбеков МХДКнинг раис ўринбосари сингари Атамбаев тайинлаган бош прокурорни алмаштириш масаласини хал қилса, унда истеъфо бўлиши мумкин.

Жолдубаева хизматдан кетишиши керакми?

Бош прокурордан биргина парламентдаги фракцияларнинг айрим депутатлари эмас, фаоллар ва айрим журналистлар ҳам норози. Масалан: Жолдубаеванинг ҳозирда Бош прокуратура Атамбаевнинг ор-номуси ва қадр-қимматини ҳимоя қилиб, «Заноза» ва «Азаттык» нашрлари билан судлашган.

Муҳолифатчи «Ата Мекена» ва «Республика — Ата-Журт»нинг депутатлари ҳамкасбларига, масалан: сиёсатчи Омурбек Бабановга ёки бўлмаса собиқ бош прокурор Аида Саляновага қарши қўзғалган жиноий ишлари учун бош прокурордан норози.

Атамбаев эса Бош прокуратуранинг журналистлар ва сиёсатчиларга нисбатан жиноий иш қўзғатишини адолатли деб ҳисоблайди, чунки биринчи ҳолат бўйича бу «туҳмат» учун ор-номус ва қадр –қимматини ҳимоялашжавоби ва иккинчисида— бу коррупцияга қарши курашнинг бир қисми.