Алмаз Жумабеков Талас ВИИБнинг етакчисининг вазифаларини бажарувчиси бўлиб тайинланди. У парламентнинг спикери Дастан Жумабековнинг укаси.
ИИМнинг матбуот котиби Карима Аманкулова «Клооп»га берган интервьюсида билдиришича, Жумабеков Талас ВИИБ етакчисининг вазифасини бажарувчи бўлиб тайиинланди. Бунга қадар у етакчининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Алмаз Жумабековнинг меҳнат йўли тўғрисида маълумот оз, лекин, у парламентнинг спикери Дастан Жумабековнинг кичик укаси экани аниқ.
Талас ВИИБнинг собиқ етакчиси Ильяс Касимбеков 30-мартда жиноятларнинг очилишини сунъий тарзда кўпайтиргани ва «ўзининг тўғридан –тўғри функционал вазифаларини бажармагани учун» хизматидан бўшатилган.
«ИИБнинг уюштирув-бошқарувчилик ва тезкор-хизмат фаолияти бажарилмагани учун […], Криминал милиция хизматининг ишини уюштирув бўйича тегишли миқдорда иш юргизилмаганлиги ва тезкор-хизмат тадбиркорлик бўйича кўрсаткични атайлаб кўтарилишига йўл берганлиги учун», — деб айтилади ИИМнинг хабарида.