Қўшимча нарх солиғининг (ҚНС) қайтариш бўйича ҳукумат комиссияст хусусий компанияларга 800 миллион сомдан ортиқ пулни ноқонуний қайтариб берган — бу ҳақда Қирғизистоннинг бош прокуратурасидан билдиришди.
Унинг Бишкек прокуратураси ва Бишкек молия полициясининг бошқармаси билан биргаликдаги текширувини аниқлашича, ҳукумат комиссияси ҚНСни хусусий компанияларга қайтариш бўйича қарорларни ноқонуний қабул олган.
«Комиссия 2016-йилдан 2018-йилнинг январь ойига қадар сохта ҳужжатларни қўлланиш ва қалбаки йўл билан товарларнинг қалбаки экспорти учун қўшимча нарх солиғини қайтариб бериш учун давлат бюджетидан ўрнини тўлдириб бериш ҳақида қарорларни қабул қилган», — дейилади прокуратуранинг маълумотида.
Махсус комиссиянинг раиси иқтисод министрининг ўринбосари бўлса, унга молия министрининг ўринбосари, Давлат солиқ хизматининг раиси ўринбосари, марказий бюджет бўлимининг етакчиси, божхона хизматининг ва молия полициясининг ходимлари аъзолик қилишган.
2017-йилнинг 3-февралига қадар комиссиянинг таркибида МХДК бошқарма етакчисининг ўринбосари ҳам бўлган.
Бош прокуратура Жиноий-Жазо кодексининг беш моддаси асосида жиноий иш қўзғади, унинг ичида коррупция ва ҳужжатларни сохталаштириш ҳам бор. Бироқ назорат органи ҳозирча кимларга жиноий иш қўзғалганини очиқламади.