Россия: тикув цехида 13 қирғизистонлик «мажбуран» ишлатилган

737
Ииллюстратив сурат. Манбаа: «Азаттык»/ Темир Сидикбеков

Қирғизистоннинг ИИМ маълум қилишича, Россиянинг Рязан вилоятидаги тикув цехининг раҳбари 13 қирғизистонликнинг паспортларини олиб қўйиб, уларни ишда ноқонуний ушлаб турган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, қирғизистонликлар «камситилган», «мазах қилинган» ва «оч қолдирилган».

Ички ишлар министрлигидан (ИИМ) маълум қилинишича, Рязан шаҳридаги тикув цехларининг бирида «олис ва яқин» ҳудудлардан келган 100 мигрантни ноқонуний ишлатишган. Уларнинг   13 нафари қирғизистонликлар.

Ҳуқуқ ҳимоячилари текширган вақтда мигранттарнинг паспортини «тортиб олиб», уларга маош «тўлаб беришмаганлиги» ва «оч қолдирилгани»  аниқланган.

«Ишчилар цехдан ташқарига, дорихоналарга ҳам чиқарилмасдан, уларнинг ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган. Қирғизистонлик бир ишчи оғир шароитга кўна олмай, ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилиб, қон томирини кесган. Гувоҳлар тез ёрдам чақиришмоқчи бўлганда, фирманинг ишчиси тез ёрдам пулли эканлигини  ва уни бемор ўз ҳисобидан тўлашини айтган», — деб айтилади ИИМнинг маълумотида.

Иш вақти 12 соатдан кўпга чўзилиб, айрим ҳолларда 20 соатгача етган.

«Озиқ-овқат билан таъминлашган эмас. Тушликка 40 дақиқа ажратилиб, бу вақт оралиғида ишчилар ўзлари овқат тайёрлаб ейиши керак бўлган. Улгурмаганларга 5 000 рубль миқдорида жарима солинган», — деб айтилади билдирувда.

ИИМдан қўшимча қилинишича, тикув цехининг аксарият ишчилари қочиб кетган. Россиянинг ҳуқуқ тартибот органлари тергов ишларини олиб боришмоқда — цехнинг бошқармасидан қарата жиноий иш қўзғалиши мумкин. Маҳкамадан молия ҳужжатлари  ва назорат камераларидан лавҳалар олинган.