Депутат Акилбек Жамангуловнинг билдиришича, Иссиқлик электр марказининг (ИЭМ) янги блогига ҳар бирининг қиймати 14,5 минг доллар бўлган 128 камера ўрнатилган. Бироқ Миллий энергетика холдингдан депутатнинг маълумотларини инкор қилишиб, бир камеранинг баҳоси 300 долларни ташкил қилишини билдиришди.
Бишкек ИЭМдаги авариянинг келиб чиқиш сабабларини текшириш бўйича депутатлар комиссиясининг мажлисида Жамангулов иссиқлик марказининг вакилларига мурожаат қилган.
Унда Жамангулов нима учун камераларни 14,5 минг доллар баҳода собтиб олишгани ва бу хариднинг «мантиқи нимада» эканини сўраган.
Мақола эълон қилинишидан аввал депутатнинг ўзи билан боғланиш имкони бўлмади.
Бироқ Миллий энергетика холдингнинг матбуот хизмати 13-апрелда депутатнинг маълумотларини рад қилиб, ИЭМнинг янги блогига чиндан ҳам 128 камера сотиб олинганини, бироқ бир камеранинг баҳоси 300 долларни ташкил қилишини тушунтирган.
«ТВЕА компанияси томонидан кўрсатилган баҳолар рўйхатида 128 видеокамеранинг баҳоси 38 400 долларни ташкил қилади», — деб айтилади энергохолдингнинг маълумотида.
ИЭМда видеокамераларни ўрнатишнинг умумий баҳоси 1 млн 738 минг долларни ташқил қилади.
ИЭМни янгилаш бўйича директор Темирлан Бримкулов 13-мартда видеокузатувни ўрнатилишининг баҳосини у «жаҳон талабларига» жавоб беради деб тушунтирди.
«Булғаниш сабабли юқори тезликдаги камералар ўрнатилди. Ўт қозонларда ёниш процессини ва 1000 градус иссиққача чидамлилигини кўрсатувчи камералар ўрнатилган», — деб келтирди «24.kg» нашри Бримкуловнинг сўзларини.
31-январда депутатлар Бишкек ИЭМни янгилашга кетган харажатларни текшириш учун парламент комиссияни тузган. Шунингдек унга 386 млн АҚШ доллари кетган. Бу маблағларни кредит сифатида Хитой берган ва Қирғизистон бу пулларни 20 йилнинг ичида қайтариб бериши керак.
Бишкек ИЭМдаги авария 26-январда бўлиб, у шаҳарликларнинг уйларида ҳароратнинг пасайиб кетишига олиб келган. Авариядан сўнг иссиқ сув бериш тўхтатилган.
Авария ҳаво ҳароратининг Бишкекда Цельсий бўйича-10дан -25гача бўлган вақтдаги совуққа тўғри келган. Бишкекликларнинг уйларини иссиқлик билан таъминлаш 2-февралда қайта тикланган.
Ҳукумат айбдорларга нисбатан «жиддий чораларни» кўришни ваъда қилган. Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) «Электр станциялар» ишхонасининг бош директорининг собиқ ўринбосари Бердибек Боркоев ва техник директор Алмаз Жусупбековни қўлга олган.