Ўш вилоятининг прокуратураси пулларни ноқонуний ўзлаштириб олиш ва болалар боғчасининг қурулиш баҳосини кўтариш факти бўйича жиноий иш қўзғади. Амалдорлар давлатга 3,9 млн сом миқдорида зарар келтиришган.
Назорат органи Ўш вилоятининг Капитал қурулиш бошқармасининг ходимлари Акжар қишлоғида болалар боғчаси қуриш учун «Э.Н» компанияси билан 20,6 млн сомга шартнома тузганини айтган.
Бироқ бинони қуришда амалдорлар билан қурулиш компанияси ишнинг баҳосини 3,9 млн сомга юқори кўрсатишган. Шундай қилиб, болалар боғчасининг қурулиш ишлари белгиланган муддатгача битмаган.
Прокуратура «Хизматда сохтачилик», «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» ва «Ишониб берилган мулкни ўзлаштириш ёки ўтказиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғади.