Япония Қирғизистонга оналар ўлимини озайтириш ва наркотикка қарши курашиш учун 6,2 млн доллар ажратади

650

Япония ҳукумати оналар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича дастурни ҳамда наркотикага қарши курашни молиялаштиради. Ажратилган маблағ БМТ экпертларининг ёрдамида бўлиштирилади.  

Лойиҳаларни молиялаш бўйича битимга Қирғизистондаги Япония элчиси Ёсихиро Ямамура ва БМТ вакили томонидан 6 мартда қўл қўйилди. Қирғизистон келишувни амалга ошириш учун жами 6,2 млн доллар олади.

Маблағнинг 3,5 млн доллари она ва болаларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш дастури учун йўналтирилади. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЮНИСЕФ билан биргаликда 18 касалхонадаги сув тизимини таъмирлайди ҳамда ходимларнинг таълими ва тиббий ускуналар харид қилинади.

Шу йўл орқали соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистоннинг барча худудидаги 150 мингдан ортиқ ҳомиладор аёлларга ва 924 минг болаларга ёрдам беришни режалаштирмоқда.

Қолган 2,7 млн доллар гиёҳванд моддалар айланишига қарши БМТ дастурига ишлатилади. Маблағ ҳодимларнинг таълимига ва зарурий ускуналарнинг сотиб оилнишига сарфланади.

Қирғизистон мазкур маблағни қачон олиши маълум эмас.