Қоракўл шаҳар суди аввалроқ «гиёҳванд модда сақлагани» учун қўлга олинган фаластинликнинг иши бўйича ҳукм чиқариб, унга 25 минг сом жарима солинди. Судя у бунга қадар жавобгарликка тортилмаганини ҳисобга олиб, шундай ҳукм чиқарган.
Иссиқкўл ОИИБнинг матбуот котиби Сталбек Усубакунов «Клооп»нинг мухбирига Қоракўлнинг шаҳар суди Фаластин фуқаросининг иши бўйича қарорни 5 мартда чиқарганини билдирди.
«Унга 25 минг сом жарима белгиланди. У бунга қадар судланмаган ва жавобгарликка тортилмаган», — деди Усубакунов.
«Вентус» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбари Камил Рузиев «Клооп» журналистига берган интервьюсида билдиришича, давлат прокурори қўлга олинган чет эллик учун қамоқ жазосини эмас, бўлгани жарима солишни сўраган, чунки аввалроқ фаластинлик қийноқлардан шикоят қилган.
«Давлат айбловчиси 50 минг сом жарима солишни сўраган, лекин айбланувчининг адвокатлари жарима миқдорини 20 минг сомгача озайтиришни илтимос қилишган, чунки у талаба бўлиб ҳисобланади. Натижада судя унга 25 минг сом жарима солиш қарорини олган», — деди Рузиев.
Рузиевнинг айтишича, чет эллик ҳозирда ҳам Қоракўлнинг 3-Тергов изоляторида (ТИЗО) қамоқда, бунга сабаб суд қарорининг ўн кундан кейингина кучга киришидир.
Бунга қадар қийноқларнинг олдини олиш бўйича марказ фаластинликни суд ҳукмини кутиб ўтирган вақтда қамоқда бирга ўтирганлар калтаклашганини билдирган. Рузиевнинг айтишича, қийноқларнинг асоратларини Қоракўлнинг Оилавий тиббиёт марказининг шифокорлари ҳам тасдиқлашган.
2017-йилнинг сентябрида Қоракўлнинг милицияси фаластинлик билан бирга уч кишини қўлга олган. Уларда тинтув вақтида эҳтимолий гашиш топилгани айтилган. Милиционерлар ишни «ҳал қилиш» учун «улардан беш мин доллар таъма қилишган».
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, милиционерлар үч минг доллар олгандан кейин уларни қўиб юборишган. Лекин фаластинлик рус тилини яхши билмагани сабабли жиноят иши қўзғалгани ҳақида ҳеч нарса билмаган ва судга чақирувларни олмаган. Уни 25 февралда Бишкекдан қўлга олишиб, тергов учун Қоракўлга олиб кетишган.