Давлат Мудофаа қўмитаси ходимлари мамлакатга 11 млн сомлик зиён етказди— жиноий иш қўзғалди

592

Бош прокуратура Мудофаа ишлари бўйича давлат комитетининг ва давлат «Аскер курулуш» компаниясининг ходимларига қарши жиноий иш қўзғади. Тергов улар қурулиш учун керакли материалларнинг миқдорини ноқонуний оширишган деб ҳисоблайди.

Бош прокуратура билдиришича , Мудофаа ишлари бўйича давлат комитетининг ходимлари «Аскер курулуш» компаниясининг ходимлари билан биргаликда қурулиш материалларининг миқдорини оширишган ва тендерни қоида бузарликлар билан ўтказишган.

«Мудофаа ишлари бўйича давлат комитетининг ва «Аскер курулуш» компаниясининг хизмат ходимларини жиноий ҳаракатлари натижасида давлатга йирик миқдорда зиён келтиришган, унинг дастлабки ўлчами 11 млн 988 минг сомни ташкил қилган», — дейилади Бош прокуратуранинг маълумотида.

Гумондорларга қарата «Хизмат вазифасини суистемол қилиш», «Давлат харидларини Қирғизистоннинг манфаатига қарши юзага ошириш» ва «Бюджет маблағларини ноқонуний фойдаланиш» моддалари асосида жиноий иш қўзғади.