Бош прокуратура Бишкек-Ўш йўлини қуришда 1,2 млн сом ўғирланиши бўйича жиноят иши қўзғади

640

Транспорт прокуратураси Бишкек-Ўш йўлини қуришда йўл бошқармасининг ходимлари лойиҳада кўрсатилган миқдордан 449 тоннага оз асфальт ишлатишганини аниқлади. Натижада давлат 1,2 млн сом зарар кўрган.

Бош прокуратура №9 йўл-эксплуатацияси бошқармасининг ишини текшириб, муассасанинг ходимлари ёлланма ширкат билан  «жиноий яширин битимга» келиб, йўл қуришнинг баҳосини оширганини аниқлаган.

Шу йўл билан, улар режалаштирилган асфальтнинг миқдоридан 449 тоннага оз қўлланишган.

«Айни вақтда ноқонуний фаолиятни яшириш мақсадида бажарилган йўл ишлари белгиланган тартибда архитектура-қурулиш бўйича давлат органларига рўйхатдан ўтмаган ва тегишли экспертиза ўтказилмаган», — деб айтилади бош прокуратуранинг маълумотида.

Натижада мамлакатга 1 млн 219 минг сом миқдорида зарар етказилган. Жиноят иши «товламачилик» ва «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» моддалари бўйича қўзғалди.