Бишкекнинг эски майдонидаги Олий суд биносининг олдида “сотилган судлар”га қарши 200 нафарга яқин киши йиғилди. Улар бош прокурорни, судяларни ҳамда Миллий хавфсизлик бўйича давлаи комитети (МХДК) раҳбарининг истеъфосини талаб қилишди.
Митинг 5-мартда соат 10:00да Бишкекдаги Олий суд биносининг олдида бошланди. Тадбирнинг иштирокчилари судларни «сотқинликда» айблаб, суд ва ҳуқуқ тартибот тизимидаги порахўрликка қарши чиқишди.
Улар бош прокурор Индира Жолдубаеванинг, Олий суд раиси Айнаш Токбаеванинг ҳамда МХДКнинг етакчиси Абдил Сегизбаевнинг истеъфосини талаб қилишди.
Митинг ташкилотчиларидан бири ва ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартованинг билдиришича, митинг иштирокчилари президент Сооронбай Жээнбековни, асосан унинг Мудофаа кенгашининг мажлисида айтган сўзларини қўллашади. Мажслида ўлка раҳбари куч тизимлари, прокурорлар ва судларни танқид қилган эди.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Калича Умуралиеванинг хабар қилишича, бош прокурор тарафидан «судларнинг ўзбошимчалигига реакция» қилинмаяпти. Унинг фикрича, Жолдубаева хизматдан кетмагунича «коррупция гуллашда» давом этади.
«Қонунга кўра судьяга қарши жиноят ишини бош прокуроргина қўзғай олади [...] Бош прокуратура — функционал вазифалари бўйича порахўрлик билан курашувчи махсус институт», — деди Умуралиева.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакупова судьяларни «асосий қонун бузарлар» деб атади.
«Судьялар ва прокурорларга шарманда, сизлар юристларнинг касбини обрўсизлантирдинглар. [...] Бизни 5 кун изғирин совуқда қолдирдинглар. Чунки ҳокимиятда ўғрилар ўтирибди. Бизни ҳукуматпараст газеталар орқали алдашмоқда. Биз чекинмаймиз», — деб билдирди у.
Бир соатдан кейин митингчилар норозилик акциясини Жогорку Кенешнинг биноси олдида давом этишди. У ерда фаоллар президентга мурожаатнома топширишни мўлжаллашган.
Фуқаровий фаол Мавлян Аскарбеков «Клооп»нинг мухбирига президентга берилувчи хатнинг бош пунктларидан бири — бу сиёсий ишлар бўйича ҳукм чиқарган судьяларни хизматдан бўшатилиши эканлигини айтди.
Лекин талабларга қарамай, митингчиларнинг олдига президентнинг вакили ҳам, депутатлар ҳам чиққани йўқ.
«Улар юз метрга чиқа олишмайди. Бу ҳукуматнинг муомаласининг кўзгуси. Депутатлар ҳамфикрлилигини билдириб, биз ҳалқ билан биргамиз деб қўйишса бўларди. Улар юз метрга ҳам чиқа олишмайди, улар халқдан узоқлашиб кетишган», — деб билдирди Карасартова.
Шунингдек, фаоллар ва ҳуқуқ ҳимоячидари умумий республика харакатини тузиб, 7-апрелда яна бир митинг ўтказишларини билдирди.
«Фикр билдириш ҳуқуқлари бор»
Президентнинг матбуот котиби Толгонай Стамалиева «Клооп»га унинг ўтган митинг бўйича ҳеч қандай маълумоти йўқлигини айтди. Унинг қўшимча қилишича, акциянинг иштирокчилари ўз мурожаатларини ёзма шаклда йўллай олишади.
Исмини айтишни истамаган Олий суднинг матбуот хизмати вакили «Клооп»нинг журналистига Олий судга ҳеч ким мурожаат қилмаганини ва уларнинг вакиллари митингга чақирилмаганини билдирди.
«Улар келиб, айтмоқчи бўлганларини айтиб кетишди. Ўзбошимчалик ҳақидаги баёнотларига келсак, ҳар ким ўз фикрини айтишга ҳақли», — деди матбуот хизматининг вакили.
Мақола эълон қилинишидан аввал Бош прокуратура ва МХДКдан изоҳ олиш имкони бўлмади.