Қирғизистоннинг собиқ элчисининг АҚШда қўлга олинган фарзандининг акаси МХДКга сўроққа чақирилди

700
Чингиз Сидиқов. Сурат фэйсбукдан олинди.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) АҚШда қурол контрабандасида гумонланиб қўлга олинган Тенгиз Сидиқовнинг катта акаси Чингиз Сидиқовни сўроққа чақирди. Сидиқовларнинг иккиси ҳам Қирғизистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси Замира Сидиқованинг ўғиллари.

МХДКнинг матбуот котиби Рахат Сулайманов «Клооп»нинг мухбирига маълум қилишича, Сидиқов 2-мартда сўроққа чақирилган.

«ОАВларнинг қурол контрабандасига қирғизистонликларнинг алоқаси бўйича ёзилган материалида  Чингизнинг исми аталган. Шунга кўра, у сўроққа чақиртирилган», — деди Сулайманов.

Сидиқовнинг ўзи «Азаттык» радиосига берган интервьюсида укаси Тенгизнинг контрабандага алоқаси ҳақидаги маълумотни инкор қилган. Тенгиз Сидиқов 27-февралда қурол-яроқларни АҚШдан Чеченистонга ва Қирғизистонга ноқонуний жўнатиш бўйича гумон қилиниб қўлга олинган.

«Мен ҳозир шарҳ беролмайман. Бироқ унинг бу ишга алоқаси йўқлигини аниқ биламан. Энди суд қарор чиқарса керак», — деди у.

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар министрлиги (ТИМ) Американинг суди Тенгиз Сидиқовни тергов тугагунича үй камагына чыгарганын маалымдаган. Шунингдек бу иш бўйича қўлга олинганларнинг иккинчиси Элдар Резванов 7-мартгача қамоқда қолдирилган.

Тенгиз Сидиқов Қирғизистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси Замира Сидиқованинг ўғли. У ўғлини қўлга олинганини тасдиқлаган, бироқ унинг қурол контрабандасига алоқасини инкор қилган. Унинг айтишича, ўғли АҚШда IT-компанияларнинг бирида ишлаётган.

Виржиния штатининг Александрия шаҳрида полиция 27-февралда Тенгиз Сидиқов ва Элдар Резвановни қурол контрабандаси бўйича гумон қилиб қўлга туширган.

Тергов версиясига кўра, улар контрабанда товарларни сохта ҳужжатлар билан ошхона жиҳозлари сифатида кўрсатиб жўнатишга ҳаракат қилган.