Самолёт двигатели ишдан чиқиб «Манас» аэропортига фавқулотда қўнди

593

«Тез Жет» авиакомпаниясига тегишли самолёт чап двигателининг ишламай қолиши ортидан «Манас» аэропортига фавқулотда қўнишга мажбур бўлди. Двигателнинг авария ҳолатини йўловчилардан бири тасвирга олган. Қўниш вақтида ҳеч ким жабрланмаган.

«Манас» аэропортининг матбуот хизмати билдиришича самолёт Бишкек — Баткен рейси бўйича парвоз қилган.

Самолёт «Манас» аэропортидан соат 14:22 да парвозни амалга оширган. Лекин бир қанча вақтдан сўнг учувчилар аэропорт хизмати билан боғланиб, фавқулотда қўнишга изн сўраган. Улар самолётнинг чап двигатели ишдан чиққанини хабар қилишган.

Самолёт «Манаса»га  14:52 да қўнган —96 йўловчидан ҳеч бири зарар кўрмаган.

Фуқаролик авиация агентлиги воқеа сабабларини текшириш учун комиссия тузди. «Тез Жет» авиакомпанияси изоҳ беришдан бош тортди.