Бишкек клубида яланғоч ҳолда ўйнаган диджей қиз беш суткага қамалди

620

Украиналик диджей қиз Юлия Михайлова Бишкекдаги «Ретро-Метро» клубида яланғоч ҳолда рақс тушгани учун беш суткага қамоққа олинди. Милиция клубнинг маъмурига 1,5 минг сом жарима солиб, саккиз соатлик жамоат ишларига тортилди.

Бишкек милицияси Михайловани 21-февралда қамоққа олди. Диджей қизни қўлга олишга унинг «Ретро-Метро» клубида яланғоч ҳолда ўйнагани асос бўлган. Милиция украиналик дижджейни «майда безорилик» қилган деб айблади.

«Биринчи май район суди 21-февралда майда безорилик қилгани учун қизни беш суткага қамаш, шунингдек маъмурга 1,5 минг сом жарима солган, уни саккиз соатлик жамоат ишларига тортиш қарорини чиқарди», — деди Бишкек ШИИБининг матбуот котиби Адил Оморов.

Михайлованинг фотосуратлари ижтимоий тармоқларда 18-февралда пайдо бўлган — қўлланувчилар «Ретро-Метро»даги яланғоч ҳолда ўйнаган диджей қизнинг суратларини эълон қилишган.

Диджейнинг пультида яланғоч ўйнаган бир эркак ҳам бўлган. Унга қандай чора қўлланилгани бўйича маълумот йўқ.

Михайлованинг суратлари тарқала бошлагандан сўнг милиция текширув бошлаган.