Депутат Бишкек ИЭМ раҳбаридан тажрибали ходимларни хизматдан бўшатмасликни илтимос қилди

586

Парламент депутати Исхак Масалиев Бишкек Иссиқлик марказидаги (ИЭМ) авариянинг келиб чиқиш сабабларнини текшириш бўйича парламент комиссиянинг мажлисида, текширув охирига етгунга қадар тажрибаси кўп ходимларни иш ўрнидан бўшатмасдан туриш кераклигини билдирди.

Масалиев ўз таклифи билан 20-февралда депутат комиссиянинг мажлисида Бишкек ИЭМнинг янги раҳбари Андрей Воропаевга  мурожаат қилди.

«Ведомстволараро комиссия раҳбарлар ва оддий ходимларни ишдан бўшатишни таклиф қилган. Оддийгина бўшатишни. Тажрибаси бор ходимларни хизматдан кетгизманглар. Уларнинг ўрнини алмаштириш мумкин . Жаҳл билан иш қилманглар», — деб келтирди Масалиевнинг сўзларини «24.kg» нашри.

Бунга Воропаев ИЭМнинг ходимларини ишдан олиш бўйича сўнгги қарорни премьер-министр Сапар Исаков қабул қилади деб жавоб берди.

Аввалроқ биринчи вице-премьер-министр ва ведомстволараро комиссия раҳбари Аскарбек Шадиев ҳукумат 26-январда бўлган Бишкек ИЭМдаги авария айбдорларига нисбатан «жиддий чораларни» кўради деб ваъда берган.

Комиссия станциянинг бош инженери Нургази Курманбековни, Саноатни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари Алтинбек Айтикеевни ва Эксплуатация бўйича бош инженернинг ўринбосари Юрий Календаревни ишдан бўшатишни таклиф қилган.

Шунга кўра, ИЭМнинг навбатчи раҳбари Калис Жаманкулов ва кимёвий цех раҳбари Даркул Жанибаевага хайфсан эълон қилинишини, шунингдек унинг ўринбосари Татьяна Бородинани ишдан бўшатишни таклиф қилган.

Ҳукумат «Миллий энерго холдинг» раҳбари Айбек Калиевга ва унинг ўринбосари Нурлан Сидиковга, Давлаттехинспекциянинг директорининг ўринбосари Болот Жусуевага ҳайфсан беришни таклиф қилган.

Шунингдек «Электр станциялар» ишхонаси директори Узак Кадирбаевга ҳам хайфсан эълон қилиниб, унинг ўринбосари Бердибек Боркоевни ишдан бўшатишни талаб қилган.

Бишкек ИЭМдаги авария 26-январда бўлиб, у шаҳарликлар ўйларида ҳароратни пасайишига олиб келган. Авариядан сўнг тезда иссиқ сув бериш тўхтатилган.

Авария ҳаво ҳароратининг Бишкекда Цельсий бўйича  -10дан -25гача бўлган вақтдаги совуққа тўғри келган. Бишкекликларнинг уйларини иссиқлик билан таъминлашни 2-февралда бартараф этилган.

ИЭМдаги авария бўйича депутат комиссия 14-февралда текширувнинг дастлабки хулосаларини эълон қилган. Комиссиянинг аъзолари авария ишхонанинг ходимларини муаммони хал қилиш бўйича биргаликда келишилмаган харакатларидан, ускуналарни ва бинони совуққа тайёр эмаслиги туфайли бўлган деган хуласага келишган.