Нафақахўр аёл марказий иссиқлик тизимисиз тўрт йилдан бери қандай яшамоқда

824

«Красный строитель» турар жой массиви марказдан 40 дақиқалик узоқликдаги Бишкекнинг энг чеккасида жойлашган. Бир вақтлар бу ерда ғишт чиқарувчи завод ишлаб, ҳаёт қайнаб турар эди. Лекин Советлар союзи тарқагандан кейин у ёпилиб қолган. Бу ерда уйларнинг ярми марказий иссиқлик тизимига қўшилган, аммо 2014 йили шаҳар ҳукумати кўп хонали икки уйни иситиш тизимидан ажратиб, яшовчиларнинг ўзлари кўмир ёқиши учун печкаларни қўйиб берган.

Бу уйларда яшаганлардан бири Мария Шуцкой 85 ёшда. Ўзининг синглиси Любовь билан у ғишт заводида умрининг ярмини ишлаб ўтказиб, меҳнат фаҳрийси бўлиб қолган. Ҳозирда қаровсиз қолган хонани яшашга лойиқ деб айтиш қийин: шифтидан чакки томади, деворлари намликдан қорайиб кетган. Лекин опа бу ердан кетишни истамайди — чунки бу уйни унга заводда кўп йиллик меҳнати учун беришган. У уч йилдан ортиқ муддатдан бери бу ерда қиш чилласини бошидан кечириб, қачондир бир кун хонасига иссиқлик берилиб қолар деган умид билан ўтиради.

Любовь ва Мария

Любовь Иванова йўлига енгил қор ёғиб турди. Ерда музлаб қолган қор унинг оёғи теккан ерда қиртиллайди — у суюқ овқат қуйилган мис идиш билан озиқ-овқат солинган идишни ўз опасига кўтариб бораётган эди. Йўлнинг кесилишида Любовь сирпаниб йиқилиб тушганда соч тўғнағичи ерга тегиб очилиб кетди У жимгина ўрнидан туриб, кийимига ёпишган қорни қоқа бошлади. Унинг нолиб ўтиришга вақти йўқ.

Любовь 77 ёшда эканига қарамай эски оийласидан қолган ягона опаси Марияни боқиб келади.

У келаётган уй тўлиғи билан қорга кўмилиб қолган. Девордаги кичкина эшикдан у катта ҳамда қаровсиз қолган уйда кўринади. Лекин квартиралардан бирида Мария яшайди. Қиш келганда у эшикка чиқмаслиги учун ёпиб кетишади — у ерда Мария музда сирпаниб йиқилиши ёки адашиб кетиши мумкин.

Любовь Иванова ўз опасининг қорнини тўйғизиб, унга ўт ёқиб бериш учун кунига маршрут такси билан махалланинг бошқа четидан бу ерга келиб туради.

Павел Большаковнинг «Клооп» учун сурати
Павел Большаковнинг «Клооп» учун сурати

Шуцкаянинг уйи ичидаги деворларнинг сувоғи кўчиб кетган, уйда нам хиди бор, бу ерда қишки кийимларни кийиб ўтирмасанг музлаб қоласан.

Ётар маҳалга яқин Любовь опаси учун ўт ёқади, бироқ кўмир тез ёниб, трубалардаги иссиқлик беш соатдан ортиқ сақланиб турмайди. Эртасигача уй такроран музлаб, Мария яхши ишлмайдиган электр иситгичидан қўлланади. Шуцкая 9 минг сомга яқин пенсиясидан электр энергияси учун ой сайин 700 сом тўлайди. Ўша вақтда икки хона бироз исийди.

«Нима қиламан, уйим шундай, бироқ ўзимники. Уни менинг меҳнатим учун беришган», — деб эшитилиб турди Мария термулиб, қайси бир томонга тикилиб айтган сўзлари. У  ўчиқ телевизор ва чанг босган столнинг ёнида ўтиради, бошида жүн рўмол, устида тўрт кўйнак, оёғига узун иссиқ пайпоқ кийган. Бетидаги ажинлар туфайли бу аёлнинг юзини түрүн тушуниш қийин. У кам кўрадиган синглисини мақтаб, қайғу билан вафот этган ўғлини эслаб, «бунинг барчаси қачон тугашини» кутмоқда.

Павел Большаковнинг «Клооп» учун сурати
Павел Большаковнинг «Клооп» учун сурати

Муқобил иссиқлик

Тўрт йил аввал «Красный строитель» маҳалласидаги икки уйнинг иситиш трубалари музлаб қолган. «Бишкек иссиқлик энерго» коммунал ишхонаси ходимлари келишиб, трубаларни тузатишнинг ўрнига уйларни марказий иссиқлик беришдан ажратиб, ҳар бир хонадонга кўмир печкасини ўрнатиб кетишган.

Опа-сингиллар бу бўйича хабар берилмаган дейишмоқда, «Бишкек иссиқлик энерго» ишхонасидан эса икки уйнинг барча турғунлари учун умумий йиғилиш ўтказилиб, уларга янги трубаларни ўтказиш фойдасиз эканлигини ва ҳар бир хонадонга «альтернатив иситгич» ўрнатиш арзонроқ бўлиши тушунтирилган деб маълум қилишди.

Печкаларни ўрнатишга розилик бериш актида барча яшовчиларнинг имзолари турибди, бироқ Иванованинг опаси ҳам, бошқа яшовчилар ҳам ҳеч нарсага қўл қўйишган эмас — имзолар сохталаштирилган деб айтмоқда. «Бишкек иссиқлик энерго» ишхонаси имзолар сохталаштирилганини инкор қилган.

Опа-сингиллар ўша вақтда яшовчиларга печкани ўрнатиш олдидангина хабар беришганини айтишди — агарда улар ўз уйларида марказий иссиқликни ўрнига печкаларни қўйишга рухсат беришмаса, улар қишда музлаб қолишади. Бундай аҳволда тўрт оила қолган: уларнинг биттаси амалдорларни печкаларидан бош тортиб, ўз уйига газ ўтказиб олган, бошқалар эса кўнишга мажбур бўлишган.

«Улар "агарда сиз, Маша опа, печка қўйишга рухсат бермасангиз, иссиқликсиз қоласиз" деб айтишган. У рози бўлган», — дейди Любовь Ивановна. Унинг опаси қариб қолганлиги сабабли гапириши ҳам оғирлашиб қолган.

Иванова ювиниш хонасига ўрнатилган янги печка онда-сондагина ишлаганини эслади: тутун мўри орқали ташқарига чиқмасдан уйнинг ичига кириб, печканинг ўзидан сув томчилаб оқиб турган.

Павел Большаковнинг «Клооп» учун сурати
Павел Большаковнинг «Клооп» учун сурати

Шундай қилиб Мария уйида иссиқликсиз қолган. Унинг ўғли Олег тириқ вақтида янги печкага ўт ёқиб, доимо томга чиқиб, мўрини тозалаб турган. Аммо у ёрдам берган эмас — печканинг ичидаги тутуннинг ярми уйнинг ичига кириб, хоналарда бир неча соатгина иссиқ сақланиб турган. Намлик туфайли уйнинг деворлари қорайиб, ювиниш хонаси қишда музлаб қолади.

Мариянинг ўғли Олег 2015-йили вафот этган— у 49 ёшда бўлган. Ўғлининг юрагига ҳаво етишмасдан вафот этганини ўликхонадагилар айтишган. Бироқ Шуцкаянинг синглиси Олег «тутунни кўп ҳидлаб» олгани учун вафот этган деб ҳисоблайди.

Анда Любовь курашишга қарор қилган.

«Фойдаси оз»

«Биринчилардан бўлиб мен кондоминиумга бориб, нима учун трубаларни кесиб ташлашганини сўрадим. Менга у ердан уйларнинг "фойдаси оз" деб жавоб қайтаришди. Мен жуда норози бўлдим — бу дўкон эмас, озиқ-овқат ҳам эмас, турар-жой ва одамлар дедим. Дўконларда фойдаси озлардан қутилишади!» — деб эслади у.

Бир йилдан сўнг Любовь нотўғри ўрнатилган печкани давлат ҳисобидан тузатиб беришларини талаб қилиб, унга етишган — энди печка аввалгидан яхшироқ исита бошлаб, тутун уйнинг ичига кирмай қўйган.

Бироқ Иванова шу билан тўхтамаган — у мэрияга, ҳокимга ёзган, 2017-йили бу уйларга марказий иссиқликни қайтаришни талаб қилган, премьер-министргача етган.

Павел Большаковнинг «Клооп» учун сурати

Барчаси шунга ўхшаб жавоб беришган — такроран бошидан марказий иситиш тизимини ўтказишнинг кераги йўқ, шунингдек уни иссиқлик берувчи трубалари «доимо музлаб қолади, уларни ҳар йили алмаштиришга тўғри келгани» учун кесиб ташлашган.

«Бир марта ҳокимнинг ўринбосари келган. Худо сақла, бу ерда у қийқириб, уришиб кетди! "Сизлар нима ўз уйларингизни қарагингиз келмайдими? Сизларга нима бу ерда совет ҳукуматими?" деб айтган. "Кампирлар ялқовланиб, ўт ёқишни хоҳлашмайди" деб қийқирган», — деб айтиб берди Любовь.

Навбатдаги текширувдан сўнг «Бишкек иссиқлик энерго» ишхонаси Шуцкаянинг хонадонида «иссиқлик тизими авария ҳолатида» бўлган фактини айтиб чиқишган. 2016-йили мэриядан унга бир марта қайтарилмас ёрдам кўрсатишга қарор қилишган: икки иситгич сотиб олиб, 12 қоп кўмир олиб келиб беришган.

Шундай бўлса ҳам Иванова ўзининг марказий иссиқлик тизимини қайтиришга аталган курашувни тўхтатишга шошилмайди.

«Мен ташламайман. Ўлсам ўлиб қолавераман. Бу менинг принципим. Қандай шундай бўлсин? Молга муомала қилган каби  кантип болсун? Олиб турибоқ иссиқликни кесиб ташлаш нимаси?», — дейди у.

Павел Большаковнинг «Клооп» учун сурати

«Бишкек иссиқлик энерго»нинг бош инженери Людмила Лабутина «Красный строитель» маҳалласида бир неча йил аввалроқ иситиш станцияси реконструкция қилиниши кераклигини айтди — давлат бунга ярим миллион сом кетирмек.

«У ерада иссиқлик бериш ҳам фойдасиз бўлган […], сабаби трубаларни узунлиги катта бўлган, шунингдек иссиқлик тўрттагина уйга берилади», — дейди у.

Лабутина Любовь опасининг уйида иссиқликни бу уй-жойни сотувда фойдали бўлиши учун қайтаришнихоҳлаяпти деб ҳисоблайди:

«[Шуцкаянинг уйида] ўт ёқилмагани учун иситиш тизими яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Биз тузатиб кўрдик, шундан сўнг унга кўмир ҳам, иситгичлар ҳам олиб берганмиз, уларга эса бу ҳам озлик қилмоқда».