Жалолобод вилоятининг Олабуқа район милицияси Ўзбекистоннинг чегарачилари ярадор қилган қирғизистонликка нисбатан жиноий иш қўзғади. Воқеа 27-январда содир бўлган.
Қирғизистоннинг ҳақиқатчи институти билдиришича, жиноий иш «Чегарадан ноқонуний ўтиш», «Одам ўғирлаш» ва «Одам ўлдириш учун ҳужум қилиш» моддалари бўйича қўзғалган.
Давлат ҳуқуқ ҳимоячи Кубат Оторбаев текширув бўйича ёзувни бош прокуратурага, Қирғизистоннинг премьер-министрининг ва президентнинг маъмуриятига жўнатган. Ҳақиқатчининг маълумотига кўра, иш «президент ва премьер-министрнинг фавқулодда назоратига» олинган.
Жабрланган қирғизистонликнинг айтишича, 27-январда икки Ўзбекистон чегарачиси «Қирғизистоннинг Ажек ҳудудига кириб келишган».
«Сабабини тушунтирмасдан ҳам автоматдан уни чап сонига отишиб, Ўзбекистон ҳудудига судраб кетишган», — дейилади ҳақиқатчининг маълумотида.
Жабрланувчи Ўзбекситоннинг Чуст район касалхонасига ёткизилган. У 31-январда Қирғизистонга қайтиб келган.
«Унга учдан ортиқ операция қилинган, йил бўйи реабилитация керак бўлади, сабаби чап сони бутунлай теккан ўқдан парчаланиб кетган», — деб билдирди ҳақийқатчи.
Оторбаевнинг билдиришича, барча айбдорлар жавобгарликка тортилишини ва воқеа диққатли текширилишини талаб қилади.
Қирғизистоннинг чегара хизмати 29-январда Ўзбекистон чегарачилари мол ҳайдаб кетаётиб Ўзбекистон ҳудудида ўтиб кетган молчини ярадор қилишганини маълум қилган.
Ўзбекистон чегарачиларининг тасдиқлашича, мол боқувчи «огоҳлантиришлар ва талабларга бўйсунмаган», шу сабабли ходимлар «қурол қўлланишга мажбур бўлишган».