Тошкент — Балиқчи поезд қатнови мартда йўлга қўйилади

694

Тошкентдан Балиқчига илк поезд 22 март куни йўлга чиқади ва ҳар ҳафтада бир йўловчи ташийди. Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари 2017 йилнинг декабрь бошида мазкур поезд қатновини йўлга қўйиш бўйича келишган.

«Кыргыз темир жолу» матбуот хизматидан хабар қилинишича, Тошкент — Балиқчи йўловчи поезди 2018 йилнинг мартидан бошлаб ҳафтада бир марта ишлайди.

Темир йўл рейси Ташкент — Балиқчи — Тошкент йўналишида амалга оширилади.

Дастлабки поезд Ўзбекистон пойтахтидан 22 март куни йўлга чиқади, эртаси куни Балиқчида қолади ва 24 март куни Тошкентга қайтади.

Поезд таркиби еттита купе, учта плацкарт вагони ва вагон-ресторандан иборат бўлади. Йўл ҳақи қанча экани ҳозирча номаълум.

Аввалроқ Тошкентдан Балиқчига биринчи поезд қатнови майда йўлга қўйилиши айтилган эди.

Ҳозирда Ўзбекистон ва Қирғизистон орасида Бишкек — Тошкент, Томчи — Тошкент ва Ўш — Тошкент йўналишидаги авиа йўналишлар йўлга қўйилмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Тошкент ва Балиқчи поездини йўлга қўйиш бўйича 2017 йилнинг декабрида Қирғизистоннинг янги президенти Сооронбай Жээнбековнинг Тошкентга сафаридан сўнг келишишган.

«Қирғизистонда ажойиб Иссиқкўл кўли бор. Бизнинг фуқаролар авиарейс очишимизни хоҳлашди аммо биз Иссиқкўлгача темирйўл маршрутини ҳам очишга келишдик», — деди Мирзиёев.

Қирғизистон ва Ўзбекистон аро темир йўли ва авиақатнов 2010 йилдаги апрель революциядан сўнг тўхтатилган эди.