Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) ходимилари Қирғизистонга ноқонуний товарларни киритиш ва хусусан йирик миқдорда пора берганлик учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) кирган ўлканинг тўрт фуқаросини қўлга олди. Тергов версияси бўйича, айбланувчилар тезкор ходимларга 100 минг евро ва 138 минг доллар беришган.
МХДКнинг матбуот хизмати 25-январда билдиришича, муассасанинг ходимларига пора бераётган вақтда МДҲ ўлкасининг тўрт фуқароси қўлга олинган.
«Аниқланган маълумот бўйича, хорижлик фуқаролар Қирғиз Республикасининг ҳудудида юриб, бошқача айтганда, “сохта транзит” орқали тамаки маҳсулотларини ва бошқа товарларни олиб ўтганлиги тўғрисида қалбаки ҳужжатларни уюштиришни кўзлашган», — дейилади МХДКнинг маълумотида.
Мазкур факт бўйича бош прокуратура «Божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш», «Хизмат вазифасини суистемол қилиш» ва «Порахўрлик» моддалари асосида жиноий иш қўзғади.
МХДКнинг матбуот котиби Рахат Сулайманов қўлга олинганлар қайси давлатларнинг фуқароси эканини аниқ атагани йўқ.
Қўлга олинганлар МХДКнинг тергов изоляторига қамоққа олиниб, тергов ишлари олиб борилмоқда.