Премьер-министр Сапар Исаков миллий энергетика холдингга Бишкек иссиқлик электр марказининг (ИЭМ) директори Нурлан Омуркул ўғли билан «Электр станциялар» ишхонаси директорининг биринчи ўринбосари Бердибек Боркоевни ишдан бўшатишнитаклиф қилди.
Ҳукуматнинг матбуот хизмати билдиришича, Омуркул ўғли билан Боркоевни хизматдан четлатиш бўйича 30-январь куни премьер-министр миллий энергетика холдингга бу амалдорларни эгаллаган хизматидан бўшатишни таклиф қилган..
Шунингдек, аварияни келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун ведомстволар аро комиссия тузилиб, унинг таркибига парламент депутатлари, давлат органларининг вакиллари, энергетика тармоғининг мутахассислари ва мустақил экспертлар киришини ҳукуматининг матбуот хизмати қўшимча қилинди.
«Ўз вазифасига лоқайдлиги натижасида Бишкек шаҳар ИЭМдаги носозликлар бўлишида айбдор шахсларни жазолаш бўйича кейинги ҳаракатлар ведомстволар аро комиссиянинг иши натижаси орқали қабул қилинади», — деб маълум қилди матбуот хизмати.
ИЭМнинг директори билан «Электр станциялар» ишхонаси етакчиси ўринбосарининг хизматдан четлатиш 26-январда иссиқлик бериш марказида бўлган аварияга боғлиқ — мазкур воқеа Бишкекнинг кўп қаватли уйларда ҳароратнинг пастлашига олиб келиб, шаҳарликларнинг норозилигига сабаб бўлган.
ИЭМдаги авария Бишкекдаги совуқ об-ҳавога тўғри келган.
Бишкекликлар уйларини иссиқлик билан таъминлаш бешинчи кун деганда деярлик тўлиғи билан қайта тикланган — бироқ аҳолининг ярими электр ёруғи вақти-вақти билан ўчаётгани ва иссиқлик йўқлигидан арзланишмоқда.
Премьер-министр Сапар Исаков Бишкек ИЭМдаги авария учун биринчилардан бўлиб кечирим сўраб, «жазога эгаллаган хизматига қарамай, барча айбдорлар тортилади» деб ваъда берган.
Бош прокуратура ҳам жиноят ва жазо кодексининг «Масъулиятсизлик» банди бўйича жиноий иш қўзғаган.