Бишкекнинг Ўш бозоридаги ёнғиндан деярли 120 савдо дўкони ёниб кетди

707

Фавқулодда ҳолатлар министрлигидан (ФҲМ) маълум қилинича, Бишкекнинг Ўш бозоридаги ёнғин  118 савдо дўконларини куйдириб юборди. Ёнғиннинг  умумий юзаси 3,5 минг метрни ташкил қилади.

ФҲМ матбуот хизматининг хабарига кўра, «Сейтек» ва «Берекет плюс» бозорларидан чиққан ёнғин туфайли 118 савдо дўконлари куйиб кетган —бу икки бозор  Ўш бозорининг ёнида жойлашган.

ФҲМнинг ўлчами бўйича, ёнғиннинг умумий юзаси 3,5 минг метрни ташкил қилади — бу футбол майдонинг ярмига тенг.

Ўш бозоридаги ёнғин 30-январь куни эрталаб бошланган — гувоҳларнинг айтишича, ўт тахминан 8:30лар чамасида чиққан ва соат 10га яқин ўтни ўчира бошлашган.

Ўт учиришга 12 техника жалб қилинди. Соат 12:28да ўт учирувчилар ёнғинни учиришган, кечки маҳал соат 18:29да бутунлай бартараф этилган.

Фавқулотда Ҳолатлар министри Кубаткек Боронов ўтнинг келиб чиқишига  электр симларининг бир –бири билан тўқнашиши сабаб бўлиши мумкинлигини билдирган.

Ёнғиндан моддий томондан ташқари зиён кўрганлар йўқ, бироқ икки шахсга ис гази сабабли тиббий ёрдам кўрсатилган. Сотувчилар моддий томондан зарар кўришган, сотувдаги хом-ашёларни ўтдан сақлашга ҳаракат қилишган.