Давлат айблови Афтандил Таалайбек ўғлини 11 йилга эркидан маҳрум қилиниши сўрашди. Тергов версияси бўйича унинг оғир юк машинаси вице-премьер-министр Темир Жумакадировнинг автомашинаси билан тўқнашиб, натижада бу амалдор ва икки кишининг ўлимига сабаб бўлган.
Айблов Таалайбек ўғлининг айби «тўлиғи билан исботланди» деб ҳисоблайди — бу бўйича 30-январда Чуй вилоятининг Москва район судининг мажлисида прокурор билдирди. Оғир юк машинаси ҳайдовчисини 11 йилга ҳукм қилинишини сўрашди.
Таалайбек ўғлининг адвокати суддан қамоққа олиш билан алоқаси йўқ жжазо тайинлашни илтимос қилди — унинг фикрича, унинг мижози «эътиборсизлик сабабли» йўл ҳалокатига сабабчи бўлган.
«Йўл ҳалокатидан кейин у пачоқланган машинадагиларни сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Бу кутилмаган фожеа. Ҳукм чиқаришда унинг ёшлигини ҳисобга олишни илтимос қиламан», — деб келтирди авдокатнинг сўзини «Кактус» нашри.
Суд келаси мажлис 2-февралда бўлишини эълон қилди — унда айбланувчи сўнги сўзини айта олади. Таалайбек ўғли 25-январдаги мажлисда айбини тўлиқ тан олган.
«Ўша куни тонгда акам билан бирга Бишкекка кетаётган эдик. Йўлда мен "Жигули"ни қувиб ўтмоқчи бўлиб, йўлнинг қарши қисмига чиқиб, узоқдан йўл танламасни кўриб қолдим. Унга фаралар билан белги бердим, бироқ кеч бўлган эди. Йўлнинг четига чиқсам, йўл танламас ҳам мен бурилган томонга чиқди. Натижада тўқнашдик», — деб айтди у.
Жумакадиров ва ҳайдовчиси билан ёрдамчиси 2017-йилнинг 7-октябрида Бишкек — Қораболта йўлида ҳалок бўлишган. Жумакадировнинг машинаси, гувоҳларнинг айтишича, йўлнинг қарши томонига чиққан КамАЗ билан тўқнашган.
Сайлов жараёнигача Жумакадиров йўл ҳалокатлари сони ортиб кетганлиги учун йўл хавфсизлигига жавобгар бўлган.
Ҳозирда ҳукумат йўл ҳаракати қоида бузишларини рўйхатга олувчи кузатув камераларини ўрнатишни ўз ичига олган «Ақлли шаҳар» лойиҳасини киритмоқда.