"Ақлли шаҳар" инвесторининг кафедаги идораси. "АКА Инвест" компанияси тўғрисида нималар маълум?

971

Унчалик таниқли бўлмаган «АКА Инвест» маҳаллий компания Қириғизистонда 200 млн долларга баҳоланган йирик «Мегаком» алоқа операторини сотиб олиб, ўлкадаги «Ақлли шаҳар» тизимига 9 млн доллар инвестиция киритмоқчи.

Хитойлик ва қирғиз инвесторлари 60 млн доллар сарфлашни режалаштиришмоқда.

Қирғизистон ҳукумати 11-январда Хитойнинг Huawei Technologies Co компанияси билан инвестициявий шартномага қўл қўйди. Шартнома бўйича у Қирғизистонда «Ақлли шаҳар» тизимини тузиш билан шуғулланади.

Лойиҳа 60 млн долларга баҳоланмоқда — бу пулга Huawei Бишкек, Ўш ва Бишкек — Чолпон-Ота, Бишкек — Ўш ва Бишкек — аэропорт «Манас» йўлларини инфраструктура ва интернет билан таъминлаб, камера, йўл чироқ ва ёруғлик  берувчи воситаларни ўрнатади.

«Ақлли шаҳар» лойиҳасида Huawei Technologies техник таъминлаш билан шуғулланади, маблағларни эса бошқа компанияларга солади. Аввалига ягона инвестор қатори Beijing China Veterans Lingxin Capital Management талабгор бўлган эди.

Инвестицияларни жалб қилиш бўйича агенттлик директори Эсенкул Момункулов бу компания — замонавий технологияларга маблағ ажратган Хитойнинг давлат инвестициявий фонди: қалбаки интеллект ва айти-парклар.

Эсенкул Момункулов

«Beijing China 5 млрд долларни бошқаради ва турли тармоқларга инвестиция ажратади […] Бу Хитойнинг давлат инвестициявий фонди ҳисобланиб, лойиҳага яхши сиёсий ҳисса қўшмоқда», — дейди у.

Бу компания ҳақида ягона маълумот манбаалари — Қириғизистон ҳукумати билан Huawei ўзи. «Клооп» журналистлари бу фонд ҳақида очиқ маълумотларни топиша олишмаган.

Шартнома бўйича Beijing China лойиҳасига барча 51 млн долларни солмайди. Қолган маблағлар — 9 млн долларни — Huawei инвестиция қатори ҳукумат томонидан сўраган.

Бироқ Қирғизистон ҳукумати ўз маблағларини солишдан бош тортишди, шунда Huawei, Момункуловнинг айтишича, иккинчи — деярли машҳур бўлмаган қирғиз МЧЖ «АКА минералз энд майнинг» — қўшимча инвесторни ўзи топган.

Шартнома имзолангандан бир ҳафта ўтиб, бу компания номини «АКА Инвест» деб ўзгартириб, расмий турда ўзининг фойдали кон бойликларини қазиш тармоғидаги фаолияти йўналишини — «Ақлли шаҳар» тизимини тузишга керакли — ахборот технологияларини тармоғидаги фаолиятга ўзгартирган.

«АКА Инвест» ҳақида ҳам маълумотлар йўқ ҳисобида — очиқ манбаалрнинг ичидан Қирғизистонда у Касим Курбанов номли кишига ва «AKA Petroleum» компаниясига тегишли эканлиги маълум.

Кон қазиш бўйича компания, бироқ кон чиқарган жойи йўқ

«Клооп» журналистлари Курбанов билан алоқага чиққанда у «АКА Инвест» «Ақлли шаҳар» лойиҳасига пул солишини ва 2014-йили тўлиғи билан миллийлаштирилган «Мегаком» алоқа операторини сотиб олмоқчилигини тасдиқлади.

Унинг айтишича, компания қайта рўйхатдан ўтгунга қадар Қирғизистонда табиий кон бойликлари чиққан ерларни излаш билан шуғулланган. Бироқ Минерал ресурслар бўйича давлат агентлигининг маълумотига кўра, «АКА Инвест»нинг ҳеч қандай лицензияси бўлмаган. Курбанов буни тан олди — унинг айтишича, улар кон чиққан жойларни ўзларига рўйхатга олишмаган.

«Биз ўзимизга бирорта ҳам кон чиққан ерни олмадик, бироқ бизнинг ҳамкорларимиз билан сурьма чиқадиган кон жой бор. У бевосита бизга рўйхатга қўйилмаган», — деди у.

Давлатнинг «Очиқ бюджет» сайтидаги маълумотлар «АКА Инвест» икки йилдан ортиқ вақт фаол фаолият билан шуғуллангани ҳақидаги айтмоқда — компания сайтнинг базасида кўрсатилиб турган солиқлар бўйича ноллик ҳисобот топширган.

Шунингдек, «Очиқ бюджет»дан компания Геология ва минералдык ресурслар бўйича давлат агентлигининг аукционини ютиб олишга ҳаракат қилгани маълум, бироқ ютолмай қолиб, уларга 6 млн сом миқдоридаги кафолат тўловини қайтариб беришган.

Курбанов ўзи унинг компанияси ҳеч нарса бузмаганини ва «барчасини қонун доирасида қилганини» айтмоқда. «Бизнинг ҳаракатимиз нима асосида тузилганини, биз айтишга мажбур ҳам эмасмиз», — деди «АКА Инвест»нинг эгаси.

«Йирик ташкилотнинг бир қисми»

AKA International компанияс сайтининг скриншоти

Курбанов «АКА Инвест» — бу «АКА» компаниялара гуруҳига кирган немис «AKA Petroleum»нинг «қизи» деб айтмоқда. «АКА International» сайтидаги маълумотга кўра, гуруҳга фақатгина беш ишхона киради:

  • «AKA Petroleum»;
  • «AKA Immobilien»;
  • «AKA London Trading»;
  • «MBL Investments»;
  • «AKA International»

«Клооп»нинг журналистлари беш компания ичидан учови — «AKA Petroleum», «AKA Immobilien» ва «AKA London Trading»нинг молиявий ва ташкилий ҳужжатларини кўриб чиқишга имкон олишди.

Ҳужжатларга кўра, қирғиз «АКА Инвест» билан алоқа шундай тузилган:

  • «AKA Petroleum» — Курбанов билан бирга «АКА Инвест»нинг тенг ҳуқуқли эгаси.
  • «AKA Immobilien» — «AKA Petroleum»нинг 100% эгаси.

Катталаштириб кўриш учун схемани босинг

Ҳужжатга кўра, «AKA Petroleum» фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланади. Улар меҳмонхона фаолияти, нефть ва газ ишлаб чиқариш. «AKA Immobilien» тўлиғи билан қурилиш тармоғида иш олб боради.

2017-йилга нисбатан маълумотга кўра, ўз навбатида «AKA Immobilien»га уч киши — Abdukadyr Khabibula (улушиү 34%), Aibibula Nuermaimaiti (улуши 33%) ва Aibibula Paliwanmuhaimaiti (улуши 33%) эгалик қилишади.

Британлик компаниялар реестрининг маълумоти бўйича, Abdukadyr Khabibula — Қозоғистоннинг, Aibibula Nuermaimaiti билан Aibibula Paliwanmuhaimaiti — Хитой фуқаролари.

Бироқ уларнинг фуқаролиги бўйича маълумотлар ҳозирча бошқа манбааларда тасдиқланмаяти — масалан, «Орбистин» тижорий базасида учови ҳам Араб Амирлигида яшашади ёки фуқаролиги бор.

Очиқ маълумот манбааларида уларнинг учовининг ҳам бизнеси Араб Амирлигида, Туркияда, Германияда, Англияда ва Хитойда эканлиги кўрсатилган.

«AKA Petroleum» билан «AKA Immobilien»нинг 2015-йилга нисбатан баланс ҳисоботлари икки компаниянинг ҳам қарзи борлигини кўрсатмоқда. Биринчи компаниянинг 20 млн евродан ортиқ, иккинчисиники эса — 16 млн евродан ортиқ қарзлари бор.

Бироқ баланс ҳисоблар компанияларнинг молиявий ҳолати ҳақида тўлиқ маълумотни кўрсата олмайди — бунинг учун ҳужжатлар керак, масалан, даромад ва камомат бўйича ҳисобот. Бироқ компанияларнинг молиявий ҳолати бўйича янги маълумотлар Германиянинг юридик шахсларнинг базасида йўқ.

Офиси кафедаги инвестор

«АКА» компаниялар гуруҳининг Кудрат исмли вакили (ҳақиқатда бу «AKA Petroleum»нинг директори Кудрат Нурмамет бўлиши мумкин) телефон орқали сўзлашувда «АКА Инвест» «Ақлли шаҳар» лойиҳасини «фақатгина молиялашини» ва Huawei билан ҳамкорлигини тасдиқлади. Шунингдек у, «АКА» «Мегаком»ни «АКА Инвест» орқали сотиб олмоқчи бўлаётганини қўшимча қилди.

Кудрат қирғиз Оавларини уларнинг атрофида «кўп можаро чиқаришганини» танқид қилиб, қолган саволларга жавоб бермасдан — у журналистларни компания офисига юридик манзил бўйича расмий сўров қолдиришни илтимос қилди.

Бироқ офиси «АКА Инвест» ҳақида ҳеч нарса номаълум Ипак йўли проспектидаги Бишкек кафеси бўлиб чиқди — ўша вақтда Кудрат мазкур жойнинг ходимларини жүрналистлар ҳақида огоҳлантириб қўйишини айтган. «Бу ерда (кафеда) сизларнинг саволларингизни қабул қилиб, бизга топширишади», — деб айтган у.

Ўз навбатида Huawei Technologies «АКА Инвест» учун бўлишмоқда — унинг пиар-бўлимининг маълумотига кўра, Huawei бу компанияни текширган ва у билан ҳамкорлик қилган.

«очиғини айтсам бу лойиҳани («Ақлли шаҳар») амалга ошириши учун кўпинча Beijing China Veterans Lingxin Capital Investment маблағ ажратмоқда "АКА минералс" ҳам оз-оздан, бироқ улар шунчаки кичик қисми. Бизни улар билан муносабатларимиз бор, биз ҳамкорлик қилганмиз. Бизнинг ўз жамоамиз бор, биз уларни («АКА минералз»ни) текширганмиз», — деб жавоб берди Huawei Technologies вакили «Клооп» саволларига.

Инвесторлар эмас инвестициялар қизиқ

Инвестицияларни ривожлантириш агентлигининг директори Эсенкул Момункулов ҳам ҳукумат компанияни текширган деб ишонтирди, бироқ ҳукуматга «Ақлли шаҳар»ни молиялашга маблағ қаердан олиниши «аҳамиятсиз», энг асосийси — лойиҳани муваффақиятли амалга оширилиши — деб қўшимча қилди у.

«Ҳукуматни улар («АКА Инвест») [лойиҳага] қандай қилиб киришгани ва улар бу ерда нима қилишгани қизиқтирмайди. Уни ким ва қандай молиялаштираётгани эмас, биз учун 60 млн доллар қизиқ. Бу ерда биз ўзининг инвестори билан кираётган Huaweiни бизнинг асосий контр-ҳамкор қатори кўрамиз», — деди Инвестицияларни ривожлантириш агентлигининг директори.

Қирғизистон премьер-министри Сапар Исаков Қирғизистондаги «Ақлли шаҳар» «Дубайникидан ҳам яхши» бўлади деб айтмоқда. Сурат: Ҳукуматнинг матбуот хизмати

Шартнома бўйича, инвесторлар ўзларининг 60 млн долларини 5 йил ичида оқлаши керак — бу Қирғизистон ҳукумати ҳар ойда 70 млн сом (1 млн доллар) ёки ҳар йили 840 млн сом тўлаб туриши шарт дегани. Бу маблағларни йўл ҳаракатининг қоида бузишларидан тушган маблағ ҳисобидан тўлаб туришади.

Милиция ҳар йили «ақлли шаҳарсиз» 380 млн сомга яқин жарима йиғади — бундай рақамлар, масалан 2017-йилга нисбатан очиқланган.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати «Клооп»га маълум қилишича, йўл ҳаракати қоида бузишлари учун тушган жарималар аввал давлат бюджетига тушиб туради, сўнгра фоизлик катнашта (ҳозирча қайси бири эканлиги номаълум) уларни инвесторларга тўлаб туришади.

Қирғизистоннинг «Ақлли шаҳар»лари — «Дубайникидан ҳам яхши»

Huawei турли ўлкаларнинг ҳукуматлари учун «ақлли шаҳарлар»ни тузиш билан биринчи марта шуғулланмаяпти. Яқинда имзоланган лойиҳа ичида — Германиянинг Дуйсбург учун «ақлли шаҳри» бор.

Қирғиз ҳукумати билан Huawei Technologies ўртасидаги сўзлашувлар 2017-йилнинг июнида бошланган — унда компания вакиллари Сапар Исаков ҳукуматига ўзида «ақлли шаҳар»ларни тузишни олган. «Адолатли жамият» дастурига ёрдам беришга тайёр эканликларини билдиришган.

Huawei Қирғизистон бозорида биринчи йил эмас — компания телекоммуникациялар тармоғида хусусий ва давлат ишхоналари учун ускуналарни олиб келади. Бироқ 2015-йили Huaweiнинг Бишкекдаги офиси можароларга аралашиб қолган, унда Қирғизистоннинг молия полицияси уларнинг ҳисоблари билан ускуналарини ҳибс қилиб, маҳаллий раҳбарини тола-оптик алоқа линияларининг қурилиш базасини юқорилаштишда гумон қилиб қамоққа олган.

Қирғизистон ҳукумати билан Huawei компанияси ўртасида 11-январда инвестициявий шартнома имзоланган. Сурат: ҳукуматнинг матбуот хизмати

Бироқ шунга қарамай, Қирғизистон ҳукумати бундан кейинги ҳамкорлик учун жиноий иш қўзғалганлигидан бирор бир чекловларни кўрмади — ҳукумат Huawei билан «Ақлли шаҳар» лойиҳаси бўйича ўтган йили Исаков инвестициявий шартномани ишлаб чиқиш учун раҳбарлигида Инвестицияларни ривожлантириш агентлигининг раҳбари турган ҳукумат амалдорларидан иборат ишчи гуруҳ тузгандан сўнг ноябрнинг охирида ҳамкорлик қила бошлаган.

Huawei ўзини таништириш лавҳасида «ақлли шаҳар»ни одамнинг асаб тизими билан солиштирган, у ерда мия — бу шаҳарнинг барча қисмлари яхши ишлаб, штатдан ташқари вазиятларга ўз вақтида реакция қилиши учун назорат қилган бошқарув маркази.

Қирғиз амалдорлари Қирғизистондан узоқ бўлмаган Тожикистоннинг Душанбесидан ҳам Huaweiнинг ишларига мисол қатори Араб Амирлигининг Дубайини келтиришни яхши кўришади.

Премьер-министр Сапар Исаков жамоатчиликка «Ақлли шаҳар» Бишкек ва Ўшда «Дубайникидан ҳам яхши» бўлади деб ваъда қилган, сабаби Huawei Қирғизистонда бу лойиҳа учун ўзининг сўнги режаларидан фойдаланади.