МСК Бабановни ваколатларидан ажратди— у энди депутат эмас

761

Марказий сайлов комиссияси 18 январда Омурбек Бабановнинг парламентдаги ваколатларини тўхтатди. Аввалроқ Бабанов, президентлик сайловларида мағлубиятга учрагандан сўнг, у  «бутунлай сиёсатни тарк этаётганини» айтган.

Марказий сайлов комиссияси 18 январда Бабановнинг парламент депутати сифатидаги ваколатини тўхтатди.

Партия рўйхатига кўра Бабановнинг ўрнига парламентга Абдибек Дюшалиевнинг келиш эҳтимоли бор.

Бабанов 2017 йил 30 декабрида «сиёсатдан бутунлай кетишини» билдирган.

«Президентлик сайловига қадар ҳам мен ўз жамоамга агар халқнинг асосий кўпчилик овозини ололмасам, сиёсатдан кетаман деб ваъда бергандим. Қадрли қирғизистонликлар, мен сиёсатдан, жумладан партия фаолиятидан ҳам четлашишимни баён қиламан», — деб ёзган у ўз баёнотида.

Бабанов шунингдек ҳукуматга мурожаат қилиб ўзининг тарафдорларига «босим ўтказилмаслигини» илтимос қилган.

2017 йилнинг 15 октябрида ўтган президентлик сайловидаги мағлубиятдан сўнг Бабанов ўлкани тарк этган. Сиёсатчининг вакиллари унинг даволаниши лозимлигини билдиришган.

Сайловда Бабановга асосий рақиб КСДПдан номзод ва оқибатда сайловда ғалаба қозонган Сооронбай Жээнбеков бўлган эди.

Кейинчалик сайлов ўтгандан сўнг бош прокуратура Бабановга қарши жиноий иш қўзғагани маълум бўлди. Ўшдаги ташвиқот кампанияси вақтида миллатлар аро низони қўзғатиш бўйича айбланган.

Сиёсатчининг жиноий ишини «ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан асоссиз чиқарилган» деб атаган.

Шунингдек, суд 2017-йили декабрда Бабановга алоқаси бор НТС телеканалининг мулкини ҳибс қилиш ҳақида қарор чиқарган. Сиёсатчи бу нарсани «рейдерлик билан босиб олиш» деб атаган.