Халқаро Human Rights Watch (HRW) ташкилотининг ҳуқуқ ҳимоячилари маъмурий ресурс орқали овозларни сотиб олиш қўлланилганлигини аниқлаб, бўлиб ўтган президент сайловини «ташкиллаштириш қониқарли» деб аташди. Ташкилот экспертларининг айтишича, ҳукуматнинг ОАВларга қарши бир неча шикоятлари «матбуот эркинлиги ҳолатини ёмонлаштирган».
Президент сайлови
Ҳуқуқ ҳимоячилари бўлиб ўтган президент сайловини «рақобатдошлик билан ва қониқарли уюштирилган» деб аташди. Шунга қарамасдан, улар ҳукумат овозларни сотиб олиш билан административ ресурс қўллаганини ва сайловчиларга босим ўтказиш ҳолатларини аниқлашди.
«Сайлов олдидан ҳукумат Бишкекнинг марказида очиқ тарғибот олиб боришни таъқиқлаб, маҳаллий кузатувчиларнинг фаолиятига чекловлар киргизди: аслида ҳар бир сайлов участкасида нодавлат секторлардан биттадан кузатувчилари бўлишига рухсат берилган», — деб айтилади баённомада.
Президент сайлови 2017-йилнинг 15-октябрида ўтган. Унда КСДП партиясининг номзоди Сооронбай Жээнбеков ғалаба қозонган.
Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари, халқаро кузатувчилар ва Жээнбековнинг асосий рақиби Омурбек Бабановнинг вакиллари административ ресурсдан фойдаланилгани ҳақида билдиришган.
Бироқ ҳозирда президент ҳам, президнтликка ҳукуматпараст номзод ҳам қоида бузарликларни инкор қилмаган.
Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) икки аъзоси қоида бузарликлар сабабли сайловнинг ўтгани бўйича протоколга имзо қўйишни истамади. МСКнинг қолган 10 аъзоси сайлов қониқарли деб тан олиб, протоколга норози бўлган хамкасбларининг фарқли фикрларини ҳам киритишган.
Натижада Сооронбай Жээнбеков 24-ноябрда расмий президент бўлди, собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳукуматга қарашли КСДП партиясига раҳбарлик қилмоқчи.
Эркин фикр билдириш
Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукуматнинг ОАВларга ва айрим журналистларга қарши бир неча шикоятларини кўрсатиб ўтишди.
«Матбуот эркинлигининг ҳолати ёмонлашгани кузатилган. Бош прокуратура томонидан ОАВларга қарши кўплаб миллионли даъволар қўйилган», — дейилади ҳисоботда.
Ҳусусан, ҳуқуқ ҳимоячилари мисол тариқасида ўша пайтдаги президент Алмазбек Атамбаевнинг «Заноза» нашриётига қарши миллионли беш даъво аризаларини келтирган. Шикоятлар бўйича жавобгарлар қатори сайт асосчилари Дина Маслова ва Нарин Айип, шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячиси Жакупова кўрилмоқда.
Олий суд нашриёт ва жавобгарларни айбдор деб топиб, уларга Атамбаев учун 30 млн сом тўлаб бериш мажбуриятини юклаган. Суд Маслова, Айип ҳамда Жакуповага Атамбаевга қарзни бўлиб тўлашга рухсат бермаган.
15-январда Атамбаевнинг вакили Жакупова ва Айипнинг мулкини сотувга чиқарилишини талаб қилган. Жакупованинг Иссиқкўлдаги дачаси, Айипга қарашли квартиранинг ⅓ қисми сотувга чиқарилган.
Атамбаев ОАВларга қарши шикоят аризасини берган ягона сиёсатчи эмас. Унинг президентлик лавозимидаги ўринбосари Сооронбай Жээнбеков ҳам судга мурожаат қилган. У «24.kg»билан собиқ депутат Кабай Карабековга қарши даъво аризасини берган.
Ариза беришга Карабековнинг нашриётиниг сайтида эълон қилинган мақоласи сабаб бўлган. Карабеков ўзининг мақоласида «...Жээнбековнинг қариндошлари радикал араб ташкилотлари билан бўлган эҳтимолий алоқаси» ҳақида ёзган. Мақола нашриётнинг сайтида 2017-йилнинг 11-сентябрида эълон қилинган.
Жээнбеков ёлғон маълумот учун нашриёт ва муаллифдан 10 млн сом талаб қилган. 2017-йилнинг 22-декабрида Карабеков ва «24.kg» Бишкек шаҳар судида Жээнбековга енгилишган.
Бундан ташқари 2017-йилнинг август ойида суд «Сентябрь» телеканалини ёпиш қарорини чиқарган. Телеканал «экстремистик мавзудаги» материални узатиш бўйича айбдор деб топилган. Мазкур канални Атамбаевни танқид қилган мухолифатчи Омурбек Текебаевга алоқадор экани айтилади .
Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, телеканал Ўш вилоят ИИБнинг собиқ раҳбари Абдилда Капаровнинг эфир вақтида Қирғизистонда ўзбек байроғи ва ўзбек мадҳиясининг қўйилиши «номаъқул экани»ни ҳақидаги гапиргани кўрсатилган.
Капаров 2014-йили Ўш вилоятининг Аравон районидаги «Матқасимов» мактабининг 90 йиллик юбилейидаги маросим пайтида турғунлар Ўзбекистон мадҳиясини эшитиб, ўзбек байроғини ҳилпиратишганини айтган.
Кейинроқ Капаров 2017-йилнинг 21-июнида «жамоат олдида конституция тузимини куч қўлланиш орқали ўзгартиришга уринганлик» бўйича 4 йилга озодликдан маҳрум килинган. Бироқ у ўз айбини бўйнига олган эмас.
Ҳозирда телеканал ўз ишини интернетда давом эттирмоқда ва у «Жалбырак ТВ» деб аталади.