Қотилликка уриниш айби билан 18 йилга ҳукм қилинган маҳкум бир йилда озодликка чиқди

776

Жиноят оламида «Дөө»(Дев) лақаби билан танилган Чиниз Жумагулов эркинликка чиқди. У 2017-йилнинг январь ойида «Қотилликка уриниш» айби билан 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Давлат жазони ижро этиш муассасидан (ДЖИМ) «Клооп»нинг мухбирига маълум қилишича, Жумагулов суднинг қарори бўйича 17 январда эркинликка чиққан.

Уларнинг маълумотига кўра, 2017-йилнинг июль ойида Бишкек шаҳар суди Жумагулов учун жазо ўташ муддатини 18 йилдан 13 йилгача қисқартирган. Шундан сўнг 2017-йилнинг декабрь ойида Олий суд яна унинг жазо ўташ муддатини 7 йилга камайтирган.

Бундан ташқари, Жумагуловга 2016-йилда амнистисия қўлланилган.

«Шунингдек, у бу вақтдан бери бир кун икки кун деб ҳисобланган тергов изоляторида ўтиргани ҳисобга олинди. Натижада 2017-йилнинг январь ойигача у ўз муддатининг ярмини ўтаган, шу сабабли унинг адвокатлари муддатидан аввал шартли бўшатиш ҳақида илтимоснома беришди ва у 17 январда эркинликка чиқди», — деб билдиришди МЖАКдан.

2017-йилнинг январида Жумагуловга «Одам ўлдиришга уриниш», «Ҳукумат вакилига зўравонлик» ва «Бузғунчилик» бандлари бўйича 18 йилга эркидан маҳрум қилиш ҳукми чиқарилган.

Терговнинг версиясига кўра, Жумагулов билан унинг ҳамкорлари шаҳар кўчаларининг бирида Бишкек яшовчисига машинасига ўқ отган. Фуқаро омон қолган, лекин у яралангани тўғрисида билдирган.

Жумагуловнинг «Қамчи Қолбаевнинг Уюшган жиноий гуруҳининг фаол аъзоси» дейишган. Бундан ташқари, президент аппаратининг собиқ етакчиси Медет Садиркуловнинг ўлимидаги гумондорлардан бири бўлиб ҳисобланган.

Жумагуловнинг ўзи жиноятчилар ва Қолбаев билан алоқасини инкор этиб келади.