Иссиқкўл вилояти: Милиция «Осьминог» ресторани хўжайинига таъмагирлик қилишда гумондорларни қўлга олди

682

Милиция Иссиқкўл вилоятининг Бостери қишлоғида Уюшган жиноий гуруҳнинг (УЖГ) икки аъзосини қўлга олди. Улар ёнғин чиққан «Осьминог» ресторани хўжайинини қўрқитиб таъмагирлик қилишда гумонланмоқда.

Иссиқкўл ОИБдан «Клооп»нинг мухбирига хабар қилинишича, қўлга олинганлар рестораннинг хўжайинини қўрқитиб, таъмагирлик қилишда айбланмоқда. Тергов уларнинг чиндан ҳам ресторан ёнғинига алоқаси бор ёки йўқлигини аниқламоқда.

Шубҳали шахсларнинг уйларини тинтув чоғида қурол-яроғлар ва гиёҳванд моддалар топилган. Милиция «Курол-аслаҳаларни ва гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаш» банди бўйича жиноий иш очди. Қўлга олинганлар Вақтинчалик сақлаш изоляторига (ВСИ) жойлаштирилди.

Қўлга олинганларнинг икки нафари УЖГнинг аъзолари қатори ИИМнинг рўйхатида туришади.