Иқтисодий жиноят ишларига қарши курашув бўйича давлат хизмати (Молия полицияси) 2015-йили II-гуруҳдаги ногирон аёлга ҳайдовчилик гувоҳномасини ноқонуний берилганини аниқлаган. У аёл Руҳий саломатлиги бўйича Республика тиббиёт марказида рўйхатда туради.
Молия полициясининг матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини ноқонуний бериш факти Чуй вилоятидаги авто мактабларни текшириш вақтида аниқланган.
Мазкур маҳкаманинг ходимлари 2015-йили Транспорт воситаларини рўйхатга олиш департаменти руҳий саломатлиги шикастланган аёлга ҳайдовчилик гувоҳномаси берилганлигини аниқлашган.
«Тергов давомида аёл "Органик мия бузилиши" ташхиси қўйилган II-гуруҳ ногирони ҳисобланиб, 2004-йилдан бери Республика руҳий саломатлик марказида рўйхатга тургани аниқланган», — деб айтилади маҳкаманинг маълумотида.
Чуй вилоятининг прокуратураси «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» ва «Хизматдаги қалбакилик» банди бўйича жиноий иш очган.
Молия полицияси ва бошқа маҳкамалар йўл хавфсизлигини яхшилаш учун ўтган йилдан бери премьер-министр Сапар Исақовнинг топшириғи билан авто мактабларни текшира бошлаган.
Исақов бир неча ўлимга олиб келган ва фожеага сабаб бўлган йўл ҳалокатларидан кейин йўл хавфсизлигини таъминлашни ваъда қилган. Йўл ҳалокатларининг бирида вице-премьер-министр Темир Жумақадиров, унинг ҳайдовчиси ва ёрдамчиси ҳалок бўлишган. Ўша вақтда Жумақадировга йўл хавфсизлиги масаласи билан шуғулланиш топширилган эди.
Ҳукумат раҳбари Патрул милицияси бош бошқармасини (ПМББ) тарқатиб, янги маҳкама — Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича бош бошқармасини (ЙҲХББ) тузган.
Исақов ўлкадаги йўлларда қоида бузарликларни аниқловчи камераларни ўрнатувчи Хитойнинг «Хуавэй» компанияси билан шартнома тузган. Ҳукумат камерлар Бишкек ва Ўш шаҳарларида ўрнатилишини ва биринчи камераларни январнинг охирида синовдан ўтказишни режалаштирмоқда.