Бабанов депутатлик мандатидан воз кечиш бўйича ариза топширди

781

Марказий сайлов комиссияси (МСК) Омурбек Бабановнинг депутатлик ваколатларидан бош тортиши бўйича аризасини олди. Бу вақтгача Бабанов президентлик сайловида мағлуб бўлганидан кейин ва унга қарши жиноий иш қўзғалгандан сўнг сиёсатдан тўлиғи билан кетаётгани ҳақида билдирган.

Омурбек Бабановнинг маслаҳатчиси Мирсулжан Намазалиев «Клооп» мухбирига билдиришича, Бабанов марказий сайлов комиссиясига аризани 15-январда берганини маълум қилди.

Бу аризада сиёсатчи ўзининг депутатлик ваколатларидан воз кечди. Бабанов парламентда мазкур ваколатларни ўзининг партиядоши Руслан Казакбаевга ўтказиб бергунга қадар «Республика — Ата-Журт» фракциясининг лидери бўлган.

МСКнинг матбуот хизматидан Бабановдан ариза тушганини «Клооп»га тасдиқлади, бироқ ҳозирча комиссия сиёсатчининг аризасини қачон кўриб чиқиши номаълум.

2017-йилнинг охирида Бабанов «сиёсатдан тўлиғи билан» кетаётганини билдирган.

«Халқимнинг кўпчилик овозига эга бўлмасам, мен сиёсатдан кетаман деб президент сайловигача ўз жамоам олдида сўз берганман. Қадрли қирғизистонликлар, юқорида белгиланган шартга кўра, мен сиёсатдан, унинг ичида партиядаги фаолиятдан, тўлиқ кетаётганимни эълон қиламан», — деб ёзган у ўз мурожаатида.

Шунингдек, Бабанов ҳукуматдан ўз тарафдорларини «таъқиб қилмасликни» илтимос қилган.

Бабанов 2017-йилнинг 15-октябрида бўлиб ўтган президент сайловида мағлуб бўлиб, ўлкадан чиқиб кетган. Сиёсатчининг вакиллари у даволаниши кераклигини билдиришган.

Сайловда Бабанов натижада президент бўлган ҳукуматнинг КСДП партиясининг номзоди Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби бўлган.

Кейинчалик сайлов ўтгандан сўнг бош прокуратура Бабановга қарши жиноий иш қўзғагани маълум бўлди. Ўшдаги ташвиқот кампанияси вақтида миллатлар аро низони қўзғатиш бўйича айбланган.

Сиёсатчининг жиноий ишини «ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан асоссиз чиқарилган» деб атаган.

Шунингдек, суд 2017-йили декабрда Бабановга алоқаси бор НТС телеканалининг мулкини ҳибс қилиш ҳақида қарор чиқарган. Сиёсатчи бу нарсани «рейдерлик билан босиб олиш» деб атаган.